Хитой Тайпейи мезбонлик қилаётган U20 Осиё кубоги саралаш босқичининг "B" гуруҳида илк учрашувлар ўтказилди. Унда Камбоджа терма жамоаси ёшлари Непални 4:1 ҳисобида таслим қилган бўлса, Баҳрайн Хитой тайпейиликлардан кичик – 1:0 натижаси билан устун келди.

Биз учун аҳамиятлиси, бугун мазкур гуруҳда Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U20 терма жамоаси ўз иштирокини бошлайди. Футболчиларимиз илк ўйинини Камбоджага қарши ўтказади. Бу ўйин Тошкент вақти билан 15:00да старт олади. 

Қуйида терма жамоамизнинг саралашдаги ўйинлари билан танишасиз: 

23 сентябрь – Камбоджа - Ўзбекистон 

25 сентябрь – Ўзбекистон - Непал 

27 сентябрь – Хитой Тайпейи - Ўзбекистон 

29 сентябрь – Ўзбекистон - Баҳрайн 

*** 

БАА чемпионати доирасидаги “Шабаб Ал-Аҳли” – “Ал-Ваҳда” баҳси 5:4 ҳисобида якунланди. Мазкур ўйинда ҳамюртимиз Ҳожимат Эркинов “Ал-Ваҳда” сафида тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. 

*** 

Туркия Суперлигасининг навбатдаги турида “Ризеспор” клуби ўз майдонида “Самсунгспор” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу учрашувда ҳамюртимиз Ҳусниддин Алиқулов “Ризеспор” захирасида қолдирилди. 

*** 

Қозоғистон Премьер-лигасида легионерларимиз Жасурбек Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров “Ордабаси” жамоаси сафида “Астана”га қарши ўтган ўйинда майдонга тушди. “Ордабаси” 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда Жасур Яхшибоев дубль қайд этди. 

Ж.Яхшибоев учрашувда 90 дақиқа ҳаракатланган бўлса, Ш.Умаров 60-дақиқада захирага олинди. Айни дамда Чимкент шаҳри жамоаси 33 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. "Астана" эса ғалаба эвазига очколарини 30 тага етказиб олди. 

*** 

Қитъалараро кубок турнирининг илк ўйинида амалдаги Осиё чемпионлар лигаси ғолиби БААнинг "Ал-Айн" жамоаси дастлабки босқичда Янги Зеландиянинг "Окленд Сити" клубини 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

*** 

АПЛнинг 5-турида “Манчестер Сити” – “Арсенал” баҳси бўлиб ўтди. Мазкур учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ушбу натижадан сўнг “Манчестер Сити” 13 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда қолди. “Арсенал” эса 11 очко жамғариб, 4-поғонага жойлашди. 

Ушбу учрашувда “Манчестер Сити”нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳолланд ўйинда киритган голи эвазига “шаҳарликлар” сафида киритган голлари сонини 100 тага етказиб олди. Бу кўрсаткичга эришиш учун Эрлинг Ҳолландга 105 та ўйин керак бўлди. 

*** 

Испания Ла Лигасида “Вильярреал” ва “Барселона” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда “Барселона” 1:5 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйинда “Барселона” дарвозабони Марк Андре тер Штеген оғир жароҳат олди. Биринчи бўлим сўнгида у тўпни ушлаб олганидан кейин ерга ноқулай йиқилди. Бу жуда жиддий жароҳат экани айтилмоқда. У мавсумнинг қолган қисмида ўйинларда иштирок эта олмаcлиги мумкин. 

Шунингдек, бу баҳсда каталонияликларнинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски дубль қайд этди ва “Барселона” таркибида Ла Лигада киритган голларини 49 тага етказиб олди. 

Шу тариқа, Левандовски польшалик футболчиларнинг Испания чемпионатидаги рекордини янгилади. Бунгача “Осасуна”, “Вальядолид” ва “Толедо” клубларида тўп сурган Ян Урбан Испания чемпионатида 48 та гол уришга муваффақ бўлган польшалик футболчи ҳисобланар эди. У бу натижага 1989-1996 йиллар оралиғида 177 та ўйинда эришган. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол хабарлари 