Асосий эътиборни “Лос-Анжелес-2028” ёзги Олимпия ўйинларига қаратган футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу кунларда Хитойда ФИФА кунлари доирасида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинларида қатнашмоқда.
Машғулотлар давомида футболчиларимиз бир қатор ўртоқлик турнирларида назорат учрашувларини ўтказишни режа қилган.
Куни кеча Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой жамоаси билан куч синашди.

Хитойнинг Янченг шаҳрида ўтган қизиқарли учрашувда ҳисоб очилмади. Томонлар муроса йўлини танлашди.
Ўзбекистон U-23 жамоаси энди эртага, 23 март куни Вьетнам U-23 жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Т.Рўзиев, ЎзА