Муносабат

Кейинги йилларда миллий тараққиётимизнинг ўзига хос йўли пайдо бўлди. Бу жамоавий бирдамлик ва ҳамжиҳатлик туйғуси мустаҳкамлана бошлаганида ўз ифодасини топмоқда. Фикримизни далиллаш учун биргина мисол келтирамиз: мамлакатимизда жамоавий спорт турлари ривожланиш босқичига ўтди. Жумладан, футболда юртимиз спортчилари, айниқса, ёшларимиз кўп яхши ютуқларни қўлга киритмоқда.

Албатта, бу ўз ўзидан бўлаётгани йўқ. Бунинг учун, аввало, маҳаллаларда, мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида етарлича шароит яратилиб, моддий-техник база мустаҳкамланмоқда. Бир зум хаёлан ортга қайтинг: бундан атиги 6-7 йил аввал ҳам маҳаллаларда спорт билан шуғулланиш учун шароит йўқ эди. Эрталаб туриб югурадиган, пиёда ёки велосипедда юрадиган махсус йўлакчалар, гузарларимизда барча учун очиқ ва бепул спорт инвентарлари қўйилиши ва уларда куну тун жисмоний тарбия билан шуғулланиш имкони бўлиши ҳақида ўйламасдик ҳам. Бугун буларнинг бари табиий ҳолдек туюлади.

Хуллас, биз мамлакатимизда футбол ривожланаётгани ҳақида гап бошлаган эдик. 20 март куни Президентимиз бу борада яна бир муҳим ҳужжатни – “Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Фахр билан айтиш жоизки, бу қарор истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини шакллантириш, маҳаллалардан бошлаб футбол инфратузилмасини ривожлантириш, футбол мактаблари, академияларига иқтидорли футболчиларни саралаб олишни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Бу қарорнинг муҳим жиҳатлари нималардан иборат ва бизни олдинда қандай чора-тадбирлар кутмоқда?

Футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар энг қуйи тизимгача туширилади ҳамда маҳаллалардан бошлаб иқтидорли ёшларни саралаб олиш (селекция) тизими яратилади.

Бунинг учун маҳалладаги ёшлар етакчисига бир қатор вазифалар юкланмоқда. Эндиликда ёшлар етакчиси маҳалла ёшларини оммавий ва профессионал футболга қизиқтириш, шунингдек, бу борада турли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этади.

Бу қандай бўлади? Аввало, ёшлар етакчиси маҳаллаларда мавжуд бўлган футбол бўйича спорт иншоотлари ҳамда бошқа спорт майдончаларидан тизимли ва самарали фойдаланилишни ташкил этиши керак. Шундан сўнг маҳаллада футбол бўйича эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари кесимидаги маҳалла терма жамоаларини шакллантириш ҳамда уларни тайёрлаш ишларига киришилади.

Кейинги навбатда маҳалла ёшларининг футбол билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитлар яратилгани таҳлил қилинади ҳамда футболни ривожлантириш бўйича спорт-таълим ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Маҳаллалардаги ёш иқтидорли футболчиларни аниқлаш ҳамда уларни профессионал футбол таълим муассасаларига йўналтириб бориш ҳам ёшлар етакчиси олдидаги муҳим вазифалардан бирига айланиши керак. Бундан ташқари, маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, спорт инвентарлари билан таъминлаш ва маҳалла терма жамоаларига қўшимча шарт-шароитларни яратиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклифлар киритиш ҳам унинг зиммасига юклатилмоқда.

Бундан кўринадики, маҳаллада футболни ривожлантиришда ёшлар етакчисининг алоҳида ўрни бўлади. Лекин бу билан масъулиятли вазифа фақат унинг зиммасида экан, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Гап шундаки, қарорда ёшлар етакчиси ташаббусларини қўллаб-қувватлайдиган тизим ҳам кўзда тутилган.

Айтайлик, маҳалладаги ёшлар етакчисининг футбол соҳасидаги фаолиятига тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари, спорт мактабларидаги футболни ривожлантириш бўйича директор ўринбосарлари, футбол мураббийлари ва жойлардаги умумий ўрта таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари зиммасига юклатилган. Қолаверса, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари ёшлар етакчиларининг ҳудудларда футбол соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашиб боради.

Шарҳимиз аввалида маҳаллаларда спорт, умуман, жамоавий спорт ва бирдамлик муҳити пайдо бўлгани ҳақида гапирган эдик. Президентимиз қарори билан бу борадаги ишлар янада кенг кўламда ривожланади.

Бунинг учун Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масъул бўлади. Чунки эндиликда улар Давлат бюджети ҳисобидан маҳаллаларда намунавий типдаги спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик бериш тўғрисида таклиф бериб боради.

Қарордаги муҳим жиҳатлардан яна бири сифатида эндиликда футболни маҳалладан бошлаб ривожлантириш ва маҳаллалардаги иқтидорларни кашф этиш учун самарали тизим ташкил қилинаётганида кўзга ташланади. Энг асосийси, бунинг учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масъул бўлмоқда.

Маҳалла фаоллари, футбол ишқибозлари ва ёшларимизда “бу масъуллик бизга нима беради”, деган савол туғилиши табиий. Саволга жавобни қарорда белгиланган вазифалар мазмунидан топамиз.

Биринчидан, масъул идоралар ҳар йили 1 январга қадар маҳаллаларда ўтказиладиган футбол мусобақалари, чемпионат ва турнирларнинг алоҳида йиллик календарь режасини тасдиқлаб боради.

Иккинчидан, маҳалла терма жамоаларининг 12-15 ёш тоифалари ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ва 16-30 ёш тоифалари ўртасида уч босқичли ДХХ кубоги мусобақаларини ўтказиш тизими йўлга қўйилади.

Учинчидан, бир ой муддатда футбол мусобақаларининг йиллик календарь режасига мувофиқ мусобақаларни ўтказиш ва ғолиб бўлган маҳалла жамоаларини рағбатлантириш тартиби ишлаб чиқилади.

Тўртинчидан, 2024/2025 ўқув йилига қадар “Маҳалла лигаси” мусобақаларида ўз иқтидорини намоён этган энг иқтидорли футболчи ёшларни саралаб олиш (селекция) орқали ҳудудий футбол ва спорт мактаблари ҳамда футбол академияларига йўналтириб бориш тизими йўлга қўйилади.

Қарордаги яна бир муҳим янгиликни эътибордан четда қолдирмаслик керак. Эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда 2024 йилдан бошлаб Англия мактаблари футбол ассоциацияси тажрибаси асосида барча умумий ўрта таълим муассасаларида 8-11-синф ўқувчилари орасидан бир нафар мактаб футбол етакчисини танлаб олиш тизимини йўлга қўяди.

Бу етакчилар нима иш қилади? Улар мактаблар ўртасида бўладиган мусобақаларда ўз мактабининг иштирок этиши билан боғлиқ масалаларда спорт мактаби директорининг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарига кўмаклашади.

Умуман олганда мана шу чора-тадбирларнинг барчаси йиғилиб, аввало, маҳалла миқёсида, сўнг туман, шаҳар, вилоят, ва ниҳоят мамлакат ҳамда дунё бўйлаб ўзбек футболи ривожига хизмат қиладиган яхлит механизмга айланиши мақсад қилинган.

Бунинг учун барчамиз ўз зиммамиздаги вазифани виждонан ва сидқидилдан бажаришимиз керак бўлади.

Азамат АБДУРАИМОВ,

Тошкент шаҳар футбол ассоциациясининг

биринчи вице-президенти,

Дамир ИСМАГИЛОВ,

Тошкент шаҳар футбол ассоциациясининг

техник директори, педагогика бўйича

фалсафа доктори, доцент.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол – маҳаллада жамоавий ривожланишнинг энг таъсирчан йўли