Мамлакатимизда футболни ёшлар ўртасида ривожлантириш ва оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун футбол академиялари, тўгараклар ва мусобақалар ташкил этилиб, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича етарлича шарт-шароитлар яратилмоқда.
Шунингдек, вазирлик ва идоралар ўртасида ҳам футбол бўйича биринчиликлар ўтказиш яхши анъанага айланиб улгурди. Миллий гвардия бўлинмаларида миллионлар ўйини футбол бўйича ҳар йили турли мусобақалар ўтказилиб, вазирлик ва идоралар ўртасида ўтадиган биринчиликларда муваффақиятли иштирок этиб келинмоқда.
Жорий йилда ҳам ҳарбий хизматчилар ўртасида Миллий гвардия биринчилиги икки босқичда ўтказилмоқда. Дастлабки босқичда жамоалар минтақавий кўринишда ўзаро беллашиб, республика босқичи учун майдонда тўп сурмоқда. Нукус шаҳрида ана шундай саралаш босқичларидан бири Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича бошқармалари ҳарбий хизматчилари ўртасида бўлиб ўтди. Унда республика босқичига Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси йўлланмани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий гвардия биринчилиги финал босқичи бу йил Жиззах вилоятида бўлиб ўтади. Мазкур биринчиликдан кўзланган асосий мақсад Миллий гвардия терма жамоасини шакллантиришдан иборат. Ҳозир жойларда саралаш босқичлари давом этмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kGFLy9gdw3c" title="Futbol: harbiylar chempionlik uchun bellashmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова, ЎзА