Футбол: "Евро-2024"нинг рамзи намойиш этилди
Маълумки, футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати Германиянинг ўнта шаҳрида ўтказилади.
Кеча 5 октябрь куни УЕФА томонидан ушбу чемпионатнинг рамзи кенг жамоатчиликка намойиш этилди.
“Рамз "Евро-2024"нинг ҳақиқий тимсоли бўлди. Унда асосан 6 ранг қўлланилган бўлиб, УЕФА атрофида жамланган 55 та давлатнинг байроқлари акс этган. Футбол қаерда ўтказилишидан қатъий назар, у барчанинг умумий уйидир” дейилади маълумотда.
Айтиш лозимки, мазкур чемпионатни ўтказиш учун Туркия ҳам даъвогарлик қилганди. Аммо 24 та жамоа иштирокида ўтадиган чемпионатни ўтказиш ҳуқуқини кўпроқ овоз тўплаган Германия қўлга киритди.
"Евро-2024" ўйинларининг саралаш ўйинлари 2022 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, "Евро-2024" гача немислар мамлакатида 1988 йили қитъа чемпионати ташкил этилганди. Шунингдек, 1974 ва 2006 йиллари Германия футбол бўйича жаҳон чемпионатини ҳам қабул қилганди.
Т. Рўзиев,
ЎзА