Мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланади. Шуни эътиборга олиб, Тошкент вилояти адлия бошқармаси конституция ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш соҳасида адлия органлари зиммасига юкланган вазифалар билан бир қаторда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари бузилгани ҳақидаги мурожаатлари холис ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқмоқда.

2024 йил якунларига кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш мақсадида тегишли ташкилотларга 49 та тақдимнома ва 13 та даъво аризаси киритилиб, уларнинг барчаси ижроси таъминланди. Шунингдек, қонунга зид қабул қилинган 780 та ҳужжатларнинг ижроси тўхтатилиб, қонунга мувофиқлаштирилди.  

Судлар томонидан 2,3 миллиард сўмдан ортиқ маблағларни фуқароларга қайтариш юзасидан ҳал қилув қарорларини қабул қилинишига ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ходимларга тўланмай қолган 5,9 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар тўланишига эришилди.  

Хусусан, фуқаро И.Б.нинг Оққўрғон туман ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган нотурар жой объекти учун компенсация тўловлари тўланмагани юзасидан йўллаган мурожаати кўриб чиқилди. Натижада адлия бошқармаси томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туманлараро судига фуқаро И.Б.нинг манфаатида жавобгар Оққўрғон туман ҳокимлигига нисбатан даъво аризаси киритилди.  

Фуқаро фойдасига жавобгар ташкилотдан 524 миллион 914 минг 189 сўм миқдорида компенсация пулларини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинишига эришилди.  

Рамзиддин Суробов,

Тошкент вилояти адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал бўлди