Тошкент вилояти ИИББ “Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши кураш” бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида “ОLX” платформасида бир нечта профил очиб, фирибгарлик билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди.

Аниқланишича, Янгийўл туманида яшовчи, 2005 йили туғилган фуқаро (И.Й.) “ОLX” платформасида сохта эълонлар жойлаштириб, “Телеграм”да аёллар исм-шарифлари остида ўнга яқин аккаунт яратган. У ўзини бошқа шахс сифатида таништириб, “I Phone” телефонларни арзон сотиш баҳонасида фуқаролардан олдиндан тўлов олган. Маблағларни бошқа шахсларга тегишли банк карталарига ўтказдириб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаган.

Ўтказилган тадбир жараёнида жиноят қуроли сифатида фойдаланилган банк карталари ва телефон рақамлари ашёвий далил сифатида олинган. Дастлабки тергов давомида Нурафшон шаҳри, Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Бўка, Қибрай ва Тошкент туманларида содир этилган 8 та шу каби жиноят айнан ушбу шахс томонидан амалга оширилгани фош бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда Тошкент вилояти ИИББ аҳолини яна бир бор огоҳликка чақириб, онлайн савдода олдиндан пул ўтказмасликга, шубҳали ҳолатларда дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилишни сўрайди. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларни пулини ўзлаштирган шахс ушланди