Фуқароларга 9,5 миллиард сўмлик субсидия ажратилди
2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналари олиб бериш бўйича 2124 нафар фуқарога 9,5 миллиард сўмлик субсидия ажратилди.
Шундан “Аёллар дафтари”га киритилган 1745 нафар хотин-қизларга 8,4 миллиард сўмлик , “Ёшлар дафтари”даги 102 нафар ёшларга 426 миллион сўмлик асбоб-ускуналари харид қилиниб, бандлиги таъминланди.
5 нафар фуқарога 43,4 миллион сўмлик енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди. Қишлоқ хўжалик кооперативларини устав фондига улуш сифатида киритиш учун 9 нафар фуқарога 27 миллион сўмлик субсидия ажратилди.
“Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун 65 нафар фуқарога ҳам 70 миллион сўмлик субсидия берилди.
“Устоз-шогирд” анъаналари асосида ёшларга касб-ҳунар ўргатаётган 40 нафар ҳунармандга шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш мақсадида 107,7 миллион сўмлик субсидиялар ажратилди.
Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган касб йўналишларида “устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарнинг 2 нафарига 13,2 миллион сўмлик субсидия маблағлари берилди.
ЎзА