Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан март ойи давомида Шаҳар ва туманларда ўтказилган экологик назорат рейд тадбирларида тўққиз нафар фуқаро Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаганлиги аниқланди.
Вилоят бўйлаб кундузги ва тунги кучайтирилган назорат тадбирлари ўтказилди. Натижада ўсимлик қолдиқлари ҳамда хазон ёниши натижасида атмосфера ҳавосига жуда кўп миқдорда (токсик) заҳарли моддалар углерод оксиди (CО), азот оксиди (НОх), азот икки оксиди (НО2), бенз(а)пирен диоксин, дибензофуран, олтингугурт оксиди, фосген каби инсон соғлиги учун ўта зарарли бўлган заҳарли моддалар чиқиши ва ёнғин натижасида юқори ҳарорат туфайли тупроқ таркибидаги макро ва микро элементларнинг йўқ бўлиб кетиши оқибатида экин ерларининг балл бонитети кескин пасайиши, тупроқ унумдорлигига ҳам зарар етишига олиб келган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларнинг барчасига Ўзбекистон Республикаси МЖТкнинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 11 250 000 сўм жарима қўлланилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири