Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси, унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан кадастр соҳасига оид қонун, фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш, тизимда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ерларнинг ҳисобини юритиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, “Кадастр халқ хизматида” шиори остида аҳолига кадастр соҳасидаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармаси, унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан якунланган 2022 йил давомида жойларда ўтказилган сайёр қабуллар ва тарғибот тадбирлари доирасида жисмоний ва ҳуқуқий шахслардан келиб тушган кадастр соҳасига оид 2 минг 415 та мурожаат кўриб чиқилиб,  қаноатлантирилди.  

[gallery-10257]

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 5 минг 98 та мурожаатнинг 405 таси фуқароларнинг ёзма ва оғзаки, 4 минг 63 таси турли ташкилот ва идоралардан келиб тушган мурожаатлардир. Уларнинг барчаси бошқарманинг малакали мутаҳассислари томонидан ўрганилиб, фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали 630 та мурожаат келиб тушган. Шундан 301 таси қаноатлантирилган, фуқаролар томонидан қилинган 376 та мурожаатдаги тушунмовчилик ва муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тегишли ишчи гуруҳлар тузлиб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Қолган 3 та мурожаат мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.  

Умуман, олиб борилган ишлар натижасида бошқармамизга келиб тушган мурожаатларни 2 минг 415 таси, яъни 47,3 фоизи қаноатлантирилди.  Юқоридаги тушунтириш берилган мурожаатларнинг 1 минг 266 таси ёки 44,5 фоизи уй-жойларга кадастр паспортларини шакллантириш ҳамда кўчмас мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 499 таси ёки 18,4 фоизи ер майдони ажратиш, 867 таси ёки 17 фоизи ерлардан ноқонуний фойдаланиш ҳамда 51 таси ёки 8,86 фоизи туман, шаҳар бўлим ва филиаллар раҳбар ходимларининг хатти-ҳаракатидан норозилик билдирилган мурожаатлар ташкил этди.  

Жорий йилда ҳам аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли ўртасида кадастр соҳасига оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган амалий ва тарғибот ишларимизни изчил давом эттирамиз. Мақсадимиз, кадастр соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада   аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашишдир.  

Дилшод АКБАРОВ,  

Давлат кадастрлари палатаси  

Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролар мурожаати қаноатлантирилди