Фуқарога ногиронлик аравачаси берилди
Узоқ пайт давомида тўшакки михланиб қолиш, атрофдаги гўзалликни кўролмаслик инсонни қанчалик тушкунликка солади. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1984 йилда туғилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 1-гуруҳ ногирони Дилдора Эргашова ҳам бир неча йиллардан буён касаллик туфайли, юриш бахтидан мосуво бўлиб қолди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси вакиллари хайрли ташаббусни илгари суриб, ушбу фуқарога улуғ айём кунларида ногиронлик аравачаси ҳадя қилди. Бундан бахтиёр бўлган ўксик қалблар яратганга шукроналик келтириб, бугунги сиёсатдан миннатдорлигини билдирди. Кўзларига қувонч ёшлари келди.

Ўлмас Баротов, ЎзА.