Халқимиз миришкор, еримиз унумдор. Қишлоқ аҳли томорқасига эҳиëжига кўра экин экади. Чорванинг ташвишини қилганлар ем-хашак учун макка ëки йўнғичқа экиши ҳам рост.

Аммо, маҳалла раиси, ҳокимият вакиллари келиб, “бунингни бузиб, одам ейдиган нарса эк” дегани кўнгилга оғир тегиб, норози кайфият пайдо бўлиши ҳам ёлғон эмас...

Шу кунларда бу мавзудаги баҳслар анча кенгайгандек. Мулоҳазага чорлаётганларнинг эса ҳар бирининг ўз “ҳақиқати” бор.

Аммо, эл-юрт бошида синовли кунлар бўлиб турган бир фурсатда, инқироз шароитида айрим томорқа эгаларининг била туриб, ерга совуқ муносабатда бўлишни оқлаб бўлмайди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда 90 фоиз томорқа эгалари ўз ерларидан самарали фойдаланиб, 2-3 марталаб маҳсулот етиштиришнинг ҳадисини олди.

Аҳолини томорқасидан унумли фойдаланишга рағбатлантирадиган шароит ва бозор механизмлари йўқ, фақат маъмурий босим ўтказиш ва одамларни ерини ташлаб қўйганлик учун жазолаш, адолатдан эмас, деган мулоҳазалар ҳам илгари сурилмоқда.

Булар асоссиз ва эски фикрлар. Зеро, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши таклифи билан ҳудудлардаги илғор фермер, деҳқон ва томорқачиларни рағбатлантириш йўлга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июнда имзолаган қарорига кўра, икки йилдан буён вилоят ва республика кенгашлари юзлаб илғор томорқачиларимизга пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар, энг зўрларига эса кўкрак нишони топширди. Хусусан, 2019 йил якуни билан 10 дан ортиқ “Намунали томорқачи” тақдирланди.

Жазолашдан ҳам ёмонлик кўзланмаган. Дўппини бошдан олиб, бир оз мулоҳаза юритадиган бўлсак, ерда меҳнат қилиб мўл ҳосил ол, оиланг фаровон, дастурхонинг тўкин бўлсин дейишнинг нимаси ёмон?

Томорқа эгаларига кўмак бериш мақсадида жойларда ташкил этилган “Томорқа хизмати” МЧЖлар аҳолига моддий-техник ресурслар, биринчи навбатда, уруғлик, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва минерал ўғитларни тизимли етказиб бермоқда. Тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш борасида ҳам шартномалар имзоламоқда.

Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ажратаётган субсидиялар ҳисобидан сув таъминоти оғир аҳоли пунктларида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига суғориш қудуқлари қазиб бериш, иссиқхоналар қуриб бериш тажрибаси оммалашмоқда.

Нега иссиқхоналар?

Аслида бир сотих бўлса ҳам ери бор одам, иссиқхона қуриб олса, камбағал бўлмайди. Томорқани мўъжиза, унга меҳр бериб, қарасангиз албатта, даромад бўлади. Юртимизнинг қайси гўшасига борманг, экин экиш кўпайган маҳалла одамлари бой яшамоқда. Улар томорқада мўъжиза яратмоқда. Дастурхони ҳам шунга яраша файз–баракали.

Тўғри, деҳқончиликни бошлаган киши дастлаб тажрибасизликдан қийналиши мумкин. Лекин экин экишнинг ҳадисини олганидан кейин у меҳнатга шу қадар киришиб кетади-ки, ўз ҳам бундан баҳра олади. Чунки, ишхона уйининг олдида, узоққа бориши шарт эмас. Энг муҳими бекорчи эмас, даромад ҳам келиб туради.

Демак, ишлайман деган одамда истак бўлса бас. Ишламайман деган одам эса юзта баҳона топади, касалман дейди, сув йўқ дейди, шароитим, маблағим йўқ дейди.

Агарда ана шундай боши охири кўринмайдиган сабабларни келтирмай ҳаммамиз биргаликда қўлни қўлга бериб меҳнат қилсак, жарима ҳам асос қолмайди, иқтисодимиз ҳам бақувват бўлади.

Ахир, 4,5 миллион аҳоли хонадони ихтиёридаги 435 минг гектар томорқа ер кичкина рақам эмас. Битта мен экмасам, экмабман-да, деган инсон адашади. Агар рўзғорингиз эҳтиёжи бўлган 100-120 килограмм картошка, 50-60 килограмм сабзи-пиёз, яна қанча помидор-бодринг ўз томорқангиздан чиқса, сиз бозордан оладиган сабзавотларни ўзингиз етиштиришни бошласангиз, элга ҳам оилангизга ҳам фойда келтириб, юрт тўкинлигига ҳисса қўшган бўласиз.

Жаҳонгир Раҳмонов,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролар рўзғор эҳтиёжи учун ўз томорқасидан оқилона фойдаланса, юртимизда маҳсулот тақчиллиги юзага келмайди