Бир экспонат тарихи

Ўзбек аёллари ўзининг матонати, сабр-тоқати, метин иродасию жасорати билан ҳамиша мавқеини сарбаланд ушлаган. Мамлакатимиз хотин-қизлари тарихнинг турли даврларида, суронли йилларида, ҳар хил қийинчилик ва жангу жадалларда ҳам ўзини йўқотмай, иродасини мустаҳкам ва бошини тик тутиб, матонат намунасини кўрсатган.

Ўтган асрнинг энг даҳшатли йиллари — Иккинчи жаҳон уруши ўзбек аёлларининг иродасини, сабру-бардошини, жасоратини яна бир бор синовдан ўтказди, десак муболаға бўлмайди. Бу даҳшатли уруш минглаб оилаларнинг бошига кулфат ёғдирди, оналарни боласидан, болаларни ота-онасидан, ёш келинларни ёридан айирди. Минглаб юраклар фарзанд доғида куйди, минглаб қалблар ёр ҳижронидан адо бўлди...

Уруш бошланиб, эл-юртнинг енгили ҳам, оғири ҳам хотин-халажнинг, бола-бақраю, қари-қартанинг бўйнида қолди. Уруш йилларида ўзбек хотин-қизларининг халқ хўжалигидаги иштироки юқори даражага кўтарилди. Фронт ортида минглаб хотин-қизлар “Ҳамма нарса — фронт учун, ҳамма нарса — ғалаба учун!” деб яшади. Ўз оромидан, ҳузур-ҳаловатдан кечиб, тинимсиз оғир ва машаққатли меҳнат қилди, тунни тонгга улаб, ҳам ўз кунларини кўриш, ҳам фронт учун мустаҳкам таъминот базасини яратиш учун тиним билмади.

Ўзбек хотин-қизларининг ушбу суронли йиллардаги жасорати ва матонатини сўз билан ифодалаш мушкул. Улар нафақат фронт ортида, балки жанг майдонлари сари ҳам шайланиб, ғалаба иштиёқида ожизалигини унутди. Маълумотларга кўра, 4 ярим мингдан ортиқ ўзбекистонлик хотин-қиз фронтда эркаклар билан бир сафда тинчлик учун курашган. 1941 йил 26 июнда тошкентлик 1551 нафар, 28 июнда фарғоналик 423 нафар, хоразмлик 147 нафар, андижонлик 798 нафар, наманганлик 267 нафар хотин-қиз армия сафига қабул қилишларини, фронтда жанг қилиш истагини билдириб ариза топширган.

Пойтахтимиздаги Ғалаба бойида жойлашган “Шон-шараф” музейида ўзбек хотин-қизларининг фронт ортидаги жасоратига бағишланган алоҳида бўлим мавжуд. Бу бўлимдан ўрин олган ҳар бир тарихий экспонат, сурат ва ашёлар миллатимиз аёлларининг матонатидан, бардошидан, жасоратидан сўзлайди.

– Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида қолганларнинг барчасини хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшлилар ташкил этган, – дейди музей гид-таржимони Моҳичеҳра Жабборова. – Аёлларнинг барчаси эркакларнинг ишини, вазифасини ўз зиммасига олишга мажбур бўлишган. Музейимизнинг ўзбек хотин-қизларининг фронт ортидаги жасоратига бағишланган бўлимидан ўрин олган ҳар бир экспонатда, суратларда аёлларнинг оғир меҳнат билан машғул эканлигини кўриш мумкин. Мана, масалан, тракторчи аёллар, авиазаводда ишлаётган хотин-қизлар, Фарҳод ГЭСи қурилишида иштирок этаётган, қум ташиётган аёллар, турли завод ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ўзбек хотин-қизлари фотосуратларда ўз аксини топган. Маълумотларга кўра, урушнинг дастлабки пайтларидаёқ 20 мингга яқин тошкентлик хотин-қизлар саноат корхоналари ва қурилишларда, 1 минг 700 га яқин республика хотин-қизлари кўмир кони шахталарида ишлашга йўл олди. Умуман, уруш йилларида аёллар томонидан эгалланмаган ҳеч бир иш қолмади. Улар фронт ортида эркакларнинг ўрнини эгаллаб, жасорат кўрсатиб, машаққатли меҳнат қилди.

Ана шундай аёлларимиздан Замира Муталова, Оппоғой Рустамова, Назира Йўлдошева, Мастура Азизова, М.Икромова, Меҳринисо Убайдуллаева, биринчи машинист аёл Башорат Мирбобоева кабилар фронт ортида қаҳрамонларча меҳнат қилди. Меҳринисо Убайдуллаева катта миқдорда қанд лавлаги етиштириб, мўл ҳосил олишда ном қозонган аёллардан биридир. У ўша пайтда “Социалистик меҳнат қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган.

Шунингдек, фронтга 4 миллион 806 минг тонна пахта, 1,5 миллион тоннадан ортиқ гўшт маҳсулотлари жўнатилган. Буғдой, ловия, мош, гуруч каби маҳсулотлар, қуруқ мевалар юборилган. Буларнинг барчаси хотин-қизлар меҳнати билан етиштирилган.

Уруш йилларида Ўзбекистонда 15га яқин ГЭС барпо этилган. Уларнинг энг каттаси Фарҳод ГЭСи, Салор ГЭСи ҳисобланади. Ушбу ГЭСларнинг қурилишида ҳам ўзбек аёлларининг ҳиссаси беқиёс, – дейди музей ходими.

Дарҳақиқат, ушбу бўлимдаги суратларни томоша қилар экансиз, қуёшнинг иссиқ тафтидан, меҳнатнинг заҳматидан юзлари қорайган ўзбек хотин-қизлари саноат ва халқ хўжалигининг барча йўналишларида сидқидилдан меҳнат қилаётганини кўрасиз. Унча-мунча аёл зоти бардош бера олмайдиган оғир ва залворли меҳнат шароитларида ўзбек аёллари сабру бардош, метин ирода билан жасорат намунасини кўрсатганига гувоҳ бўласиз.

Саноат корхоналари ва заводларда темир-ускуна чангаллаб, қишлоқ хўжалиги майдонларида тупроқ ва сув кечиб, ГЭСлар қурилиши ва ариқ-зовурларни тозалашда ер ковлаб, замбилларда қум ташиб, кичик ва ожиз жуссасига катта заҳматларни олган ўзбек хотин-қизлари ҳар бир давр учун матонат ва сабр намунаси бўла олади.

Нафақат хотин-қизлар, умуман, эл-юртимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги, матонати биз учун ҳамиша улкан жасорат мактабидир. Бу мактабнинг қадр-қиммати, аҳамияти ҳар қанча вақт ўтса-да, ўз долзарблигини йўқотмайди. Чунки барча авлодлар уларнинг қаҳрамонлигию жасоратидан, меҳнатсеварлигию ватанпарварлигидан маънавий куч, чексиз руҳ олади.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фронт ортида матонат ва жасорат кўрсатган ўзбек аёллари