Францияда жазирама иссиқ туфайли 1350 га яқин мактаб вақтинча ёпилди, дея хабар тарқатган “Анадолу”. Маҳаллий ҳокимият вакиллари ноқулай об-ҳаво шароитида ўқув муассасалари бир кунга тўлиқ ёки қисман ёпилганини айтди.
“Mеtеo-France” метеорология агентлиги маълумотига кўра, мамлакатнинг 16 департаменти, жумладан Париж ҳам қизил, 68 департамент тўқ сариқ ранг даражасида.
Ҳарорат кундузи 20 дан 41 даражагача ўзгариши кутиляпти. Аввалги кун ҳам худди шу сабаб билан 750 мактаб ёпилган. Ҳаддан ташқари иссиқ пойтахт вилоятида озон қатламини кескин ифлослантирди. Шу муносабат билан Париж полицияси йўл ҳаракатида чеклов эълон қилди: кам газ тарқатадиган автомобиллардан ташқари, бошқа машиналарга йўлларда ҳаракатланиш тақиқланган.
Қатор ҳудудларда тезлик чегараси пасайтирилди. 29 июнь куни юқори ҳарорат туфайли Тарн-и-Гарон департаментида жойлашган Гольфеш атом электр станцияси реакторларидан бири вақтинча тўхтатилган эди.
М.Пирматова, ЎзА