Францияда XVI асрга оид кема топилди
Ўрта ер денгизининг Франция қирғоғида, 2 ярим километрдан XVI асрга оид чўкиб кетган кема чиқарилди. Бу ҳақда “Franceinfo” радиоси хабар тарқатди.
Прованс-Альп-Лазур минтақасидаги Раматуэль соҳили яқинида ётган 30х7 метр ўлчамдаги ушбу кема 2567 метрдан тортиб олинди. Бу Франция ҳудудий сувида топилган энг чуқур чўккан кемага айланди. Аввалги рекорд Тулон қирғоғида 2300 метрдан кўтарилган Ла Минерве сув ости кемасига тегишли эди.