Францияда улкан эмлаш марказлари ташкил қилинмоқда
Франция ҳукумати улкан марказлар ташкил қилиб эмлаш жараёнини кучайтиришга қарор қилди. Мазкур марказларда ҳафтасига 50 минг киши эмланиши мумкин.
France 24 телеканалининг хабар беришича, мамлакат бўйлаб икки юзтагача ана шундай марказлар ташкил этилади.
Хавфли гуруҳдаги одамларни эмлаш Лион шаҳридаги «Жерлан» стадионида бошланган. Бошқа бир стадионда ўтган якшанба куни ўн минг киши вакцина олган.
Шифокорларга эмлаш ишларида махсус ўқитилган қутқарувчилар кўмаклашмоқда, дейилади хабарда.