Франция президенти Эммануэль Макроннинг рейтинги пасаймоқда
“Elabe” ижтимоий хизматининг сўрови натижаларига кўра, президентлик сайловининг биринчи турида амалдаги президентга овоз беришни истовчилар сони кейинги бир ҳафтада 3,5 фоиз пунктида 27,5 фоизгача камайган.
Лекин бу ҳамон Украинадаги амалиётлар бошланишигача бўлган муддатдагидан юқори кўрсаткич. Ўша пайтда Макронга овоз беришни истовчилар 25 фоиз бўлган, уч ҳафта ўтиб эса, унинг сайловолди рейтинги 33 фоизгача кўтарилганди. Макроннинг яқин рақобатчиси, “миллий бирлашув” партиясидан номзод Марин Ле Пен бир ҳафтада қўшимча 2 фоиз пунктини жамғариб, 20 фоиз овоз билан иккинчи ўринда бормоқда.