Франция компаниялари раҳбарлари билан учрашув
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Франциянинг “Maltem Group” компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи “Bocasay” ҳамда “Esokia” компаниялари вакилларини қабул қилди.
Мазкур “Bocasay” IT хизматлар маркази ва аутсорсинг компаниясида 4 та мамлакатда IT соҳасида 150 дан зиёд ходим фаолият кўрсатади.

“Bocasay” компанияси 2021 йилда ташкил этилган. Йиллик айланмаси 10-12 миллион АҚШ доллари қийматига тўғри келади. “Esokia” компанияси эса 2009 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда компаниянинг 4 та давлатда офислари бўлиб, юздан зиёд ходим меҳнат қилади.

Учрашувда Франциянинг “Maltem Group” компаниялар таркибидаги “Bocasay”, “Esokia” вакиллари билан Жиззахда IT хизматлари экспорти билан шуғулланадиган компания фаолиятини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),
ЎзА мухбирлари