Франция армияси танқислилик кузатилмоқда
Юқори интенсив можаро содир бўлган тақдирда, Франция Қуролли Кучлари узоқ масофали артиллерия ва ўқ-дориларнинг кескин танқислигига дуч келади.
Бу ҳақда Франция Қуролли кучлари Бош штаби вакиллари иштирокида Миллий ассамблеядаги ёпиқ парламент эшитувлари якунлари бўйича Le Monde нашрида эълон қилинган мақолада маълум қилинди, дейилади "Лента.ру" хабарида.
Франция штаб-квартираси бошлиғи генерал Терри Буркарнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда мамлакат армияси ассиметрик тўқнашувларда иштирок этмоқда, бу эса «муайян имкониятларни камайтирадиган муросаларга» олиб келган. Франция ҳарбий-денгиз кучлари штаб-квартираси раҳбари адмирал Пер Ванденинг таъкидлашича, «мамлакат денгиз флоти ҳеч қачон бунчалик кичик бўлмаган».
Бундан ташқари, Франциядаги қирувчилар сони уч бараварга қисқарди, қўшимча дрон ва узоқ масофага учувчи артиллерия сотиб олиш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини модернизация қилиш зарурати мавжуд.