Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда юқори иқтисодий самарадорликка эришиш ва деҳқончилик маданиятини ошириш учун қатор агротехник тадбирларни, жумладан, ўсимликларни зараркунанда ҳамда касалликлардан ҳимоя қилишни илмий асосланган тадбирлар асосида ўтказиш талаб этилади.

– Қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда биологик усулнинг аҳамияти беқиёс, – дейди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Меъёрий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, сертификатлаш ва метрология бўлими бош инспектори Акбар Қозиев. – Бу усул табиатдаги кушандалардан унумли фойдаланиш (қириб юбормаслик, экинлар орасига энтомофагларни жалб қилувчи ўсимликлар экиш), трихограмма, бракон ва олтинкўз каби энтомофагларни биолабораторияларда кўпайтириб, далага мавсумий чиқариш ҳамда микроорганизмлар асосида яратилган биопрепаратлар қўллашга асосланган.

Мамлакатимиз олимлари томонидан ғўзани биологик усулда ҳимоя қилишнинг иқтисодий, биологик ва экологик афзалликлари билан ажралиб турувчи тизим яратилган. Аммо, айрим биолабораторияларда биомаҳсулотларни кўпайтиришда йўл қўйилаётган камчиликлар, уларнинг сифатига эътибор берилмаслиги, далага тарқатишдаги хатоликлар натижасида бу усулдан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди.

Хусусан, далага тарқатилган биомаҳсулотларнинг натижаси кўринмаётганининг асосий сабабларидан бири, жойларда фойдали ҳашаротларнинг авлодини янгилаш ишларига эътибор берилмаётганидир. Биолабораторияларда кўпайтирилаётган биомаҳсулотларнинг маҳсулдорлигини ошириш, сифатини яхшилаш ва зараркунандаларга қарши самарали таъсир кўрсатишини таъминлаш учун биомаҳсулотлар авлодини янгилаш муҳим аҳамиятга эга.

Қорақалпоғистон Республикасида 2021 йил ҳосили учун экилган қишлоқ хўжалиги экинларида биологик усулни кенг қўллаш мақсадида бугунги кунда туманларда 66 та биолаборатория фаолият кўрсатмоқда. Ушбу биолабораторияларда 760 килограмм трихограмма, 350 миллион дона бракон, 398 миллион дона олтинкўз биомаҳсулотлари кўпайтирилиши режалаштирилган.

Қиш мавсумида биолаборатория хоналарини иситиш, биомаҳсулотлар кўпайтириш учун оптимал ҳароратни ушлаб туриш, кўпайтирилаётган ва диапаузага қўйилган биомаҳсулотларни қишдан беталофат олиб чиқиш, озуқа ҳамда иситиш маҳсулотлари заҳирасини яратиш каби талабларни ўз вақтида амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур талабларга қай даражада риоя этилаётганини ўрганиш мақсадида бошқарманинг Меъёрий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, сертификатлаш ва метрология бўлими томонидан тизимли мониторинг назорат тадбирлари амалга оширилган ҳолда, мавжуд камчиликлар бартараф қилиниши таъминланмоқда.

Жумладан, биомаҳсулотлар кўпайтириш учун энг асосий озуқа маҳсулотлари захирасини яратиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандаларига қарши биологик усулда курашишга пухта тайёргарлик кўришни таъминлаш учун тегишли ташкилот ва биолабораторияларга амалий ёрдам, кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фойдали ҳашаротлар авлодини янгилашга алоҳида эътибор зарур