Нукусда “Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остида I ёшлар фестивали ўтказилди.

Ёшлар – келажагимиз

Фестиваль фаол ёшлар, ёш ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани ҳамда югуриш бўйича “Мустақиллик марафони” билан бошланди.

Тадбир доирасида истеъдодли ёшлар ва уларнинг ўқитувчилари билан учрашувлар, турли спорт мусобақалари, китоб ярмаркалари, “Эзгулик албатта қайтади” шиори остидаги қон топшириш хайрия акцияси, олий таълим муассасалари талабаларининг “Талабалар театр студиялари” спектакллари, “Мард ўғлон” мавзусида “Ватан ҳимояси – юксак масъулият” тушунчасини тарғиб этадиган оммавий тадбирлар,Ўзбекистон Қаҳрамонлар И.Юсупов ва Т.Қайипбергенов издошлари билан ижодий учрашув, ёш тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмаси, тарихий фильмлар намойиши ташкил этилди. Айниқса, ёшларнинг ахборот ва коммуникация ҳамда робототехника соҳасига бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Робототехниклар” танлови ғоят қизғин ўтгани ва янгиликларга бой бўлгани билан барчанинг эътиборини тортди.

Фестиваль Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали драма театрида ташкил этилган ёш ижрочиларнинг гала-концерти билан якунланди.

3(1).jpg

5(1).jpg

8(1).jpg

12(1).jpg

13(1).jpg

14(1).jpg

15(1).jpg

20(1).jpg

22(1).jpg

27(1).jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФОТОРЕПОРТАЖ: Аждодларга муносиб ворислар