Бухоро – қадимий шаҳар. Буюк ипак йўлининг асосий қисми ўтган маскан.

Бухоро – қадимий шаҳар. Буюк ипак йўлининг асосий қисми ўтган маскан. Шарқ ва Ғарбни боғлаб турган савдо йўли. 

Бухоро шаҳри ўрта асрларда йирик ислом маркази ва маданиятнинг ўчоғи ҳисобланган бўлиб, ҳозирги кунда хам бу ерда кўплаб меъморий объектлар сақланиб қолган. Масжид, мадраса, карвон саройлар IX-XVII асрларга оид обидалардир.

Бухоро шаҳрига эрта тонгда кириб келар эканмиз, «Бухоро шаҳрига хуш келибсиз», деган ёзувга кўзим тушди. Пирлар маконига кириб келганимни қалбан ҳис қилдим. Тонгги қуёш нури кўзни қамаштиради, ҳаво иссиқ. Манзилга етгач меҳмонхонага жойлашдик. Дам олиб, кечга яқин «Лаби ҳовуз» мажмуасига бориб, зиёратни бошладим. Маҳаллий аҳоли, нуроний отахонлар, ёшлар ҳовуз атрофида маданий ҳордиқ чиқарган, китоб ўқиб ўтирганига кўзим тушди. Ёш болалар велосипед учиб, югуриб юрибди. Сўнг, Эски шаҳар, Минораи Калон, Мир Араб мадрасаси, Арк атрофини айланиб, кеч бўлиб қолганини сезмай ҳам қолибман.

Бухоро сафари давомида қадим тарих билан юзлашгандай бўлдим. Бой маданий мероси, мумтоз меъморлик санъати билан дунёни лол қолдирган юрт фарзанди эканлигимдан яна бир бор фахрландим.

photo_2020-06-22_10-20-21 (2).jpg

photo_2020-06-22_10-20-21.jpg

photo_2020-06-22_10-20-22 (2).jpg

photo_2020-06-22_10-20-22.jpg

photo_2020-06-22_10-20-23 (2).jpg

photo_2020-06-22_10-20-23.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фоторепортаж: Қадим ва навқирон Бухоро
Фото
10:27 / 22:06:2020