ФОТОРEПОРТАЖ: Тошкентда баҳодирлар беллашмоқда
Пойтахтимиздаги «Универсал спорт саройи»да баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича Осиё чемпионати ҳамда жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда.
Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси бош мураббийи, олий тоифали мураббий Лочин Ҳусановнинг таъкидлашича, мусобақада 300 нафардан ошиқ спортчи иштирок этяпти. Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишга бел боғлаганлар орасида ўтган йили Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Жавоҳир Қурбонов ҳам бор.
[gallery-2209]
Моҳир спортчиларимиздан Асадбек Ўзганбоев маҳоратини намоён этади. Қизлардан Ёдгорой Нажимова, Нигорахон Ўзганбоева, Гулинур Қодирқуловалар иштирок этмоқда. Фахрий спортчиларимиздан Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган, 15 карра Жаҳон чемпиони Муҳтарамхон Алиева ҳам қатнашади.
Ёшлар, катталар, ҳаваскорлар, фахрийлар, профессионаллар ўртасида ўтаётган тош кўтариш беллашувлари 30 апрелга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА