Қарши шаҳрида жойлашган Абдулла Орипов номидаги ижод мактабида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллиги муносабати билан "Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!" мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими етакчи мутахассислари, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги тил масалалари бўйича мутахассислари, вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари, фахрий устозлар, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбирда ўқувчилар томонидан она тилимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди. Буюк аждодларимизнинг сиймолари гавдалантирилди. Шу куни мактабда тилшунос олимлар, адабиётшунослар иштирокида "Маҳорат дарси", она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг ўқувчиларга очиқ дарслар, давра суҳбатлари ўтказилди.
[gallery-4348]
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА