ФОТОРEПОРТАЖ: Оқтошда экологик акция
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Оқтош тоғ чўққиси ҳудудида «Ёрдам нуқтаси – табиат» мавзуида экологик акция ўтказилди.
Экологик тадбир Халқаро ер куни муносабати билан Угом-Чотқол миллий боғи, БМТ Тараққиёт дастури тоғ био хилма-хиллигини сақлаш лойиҳаси, Ўзбекистон кўнгиллилар ассоциацияси ҳамкорлигида тоғ чўққисини чиқиндилардан тозалаш, фуқароларда экологик маданиятни шакллантириш, атроф-муҳит аҳволи тўғрисидаги билимлар даражасини ошириш, кўчатлар экиш орқали экологияни яхшилаш мақсадида ташкил этилди.
[gallery-2198]
Акцияда 120 нафардан зиёд кўнгилли томонидан Оқтош ҳудуди чиқиндилардан тозаланди.
Тадбир давомида “Siberian Wellness Uzbekistan” компанияси ҳамда «Ҳаёт Озуқаси» хайрия, маданий-таълимий лойиҳаси кўмагида 500 туп икки йиллик эман кўчати ҳамда ҳудуддаги “Heavens Garden” меҳмонхонаси томонидан берилган 100 туп арча кўчати маҳалла кўчалари бўйлаб ва Оқтош тоғ чўққиси ҳудудига экилди.
Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА