Форобий ижодида демократик қарашлар (+видео)
Шердор Пўлатов - Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори. Шарқшунос олим.
- Абу Наср Муҳаммад ал Фаробий ижоди кўп қиррали, фалсафий бой ва бу инсонни ўрганишдаги жиҳатлар бугунги кунда ҳам долзарб аҳамиятга эга. Айтингчи фалсафашуносликда юқори чўққиларни эгаллаган, юнон файласуфларининг қарашларини таҳлил қила олган олим сифатида Фаробийнинг ижоди бугунги кунда қанчалик долзарб?
- Бугунги кунда “Учинчи ренесанс” пойдеворини қуришда қадимги мутафаккирларимиз ижодининг аҳамияти жуда катта. Фаробий айнан бизни минтақамизда, Шарқ дунёсида биринчи ренесанс даврини бошлаб берди. Фаробий шахсиятига тўхталадиган бўлсак, у ўз даврида даврида ҳам қомусий, ҳам файласуф, бир неча соҳаларда мукаммал ижод қилган шахс ҳисобланади. Бошқарувдаги механизмларни демократик, либерал услубда ўз асарларида ўша даврда ёзган.
- Шарқдаги ренесанс Ғарбга кўчиши кузатилади. Масалан, демократик жараёнлар, инсон ҳуқуқлари, унинг жамиятда олдинги ўринга чиқиши ҳам араб дунёсидаги ривожланиш даври туртки бўлган, дея оламизми?
- Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Беруний деймизми, уларнинг хизматлари катта бўлган албатта. Фаробий юнон манбааларини таржима қилиб, турли давлатларда бўлгани тажриба олган. Жамият ҳақидаги қарашлари Европа маълум бир даражада кўчирилган, дейишимиз мумкин. Айнан уларнинг асарларида илгари сурилаётган ғоялар туртки бўлган. Бутун дунёда Фаробийнинг “Бахт-саодатга эришув” китоби, “Фазилатлар” китоби каби жамиятга боғлиқ китоблар бор. Буларни тадқиқотини амалга ошириш керак. Фаробий шу даражада зўр китоблар ёзганки, бу китобларни ҳам таржима қилиш керак ва уларни олий ўқув даргоҳларимизда, кадрлар тайёрлашимизда жорий қилиш катта самара беради деб ўйлайман. (давоми видеода)
<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/Hahze7VCiwE" title="Forobiy ijodida demokratik qarashlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов
Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА