Тошкент ботаника боғида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Жаҳон банки дастури кўмагида “Формула-2025” очиқ осмон остидаги кенг кўламли илмий-оммабоп фестиваль ташкил этилди.

“Формула-2025” Ўзбекистондаги биринчи йирик миллий очиқ осмон остидаги илмий алоқа платформаси бўлиб, у олимлар, ихтирочилар, ўқитувчилар, талабалар, мактаб ўқувчилари ҳамда илм-фан ва келажакка қизиқувчи барчани бирлаштирди.  

Фестиваль турли викториналар, маҳорат дарслари ва илмий стендлар, олимларнинг очиқ ва қизиқарли маърузалари, илм-фанда аёлларнинг ролига бағишланган панель сессия ҳамда Фанлар академияси олимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини каби кенг кўламли тадбирларни қамраб олди.

–Биз илм-фан ривожи аҳоли фаровонлигини ошириш ва иқтисодий ўсишга олиб келади, деб ҳисоблаймиз, – дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао Арайя. –  Инновацияларни жорий этиш ва стратегик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш орқали биз технология ва билим модернизациясининг ҳаракатлантирувчи кучига айланган Ўзбекистонда барқарор ва инклюзив иқтисодиётни барпо этишга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз.

Тадбир давомида Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Шаҳло Турдиқулова фанга стереотиплар эмас, истеъдодлар кераклигини, илм йўлини танлаган ҳар бир ёш янги ютуқ ва ғоялар сари қадам қўйиши лозимлигини қайд этди.

[gallery-23421]

Фестивалга ташриф буюрувчилар биологиядан тортиб археологиягача турли фанлар бўйича олимлар томонидан қилинаётган янгиликлар билан яқинроқ танишиш имкониятига эга бўлди.  

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Формула-2025” илмий-оммабоп фестивали ўтказилди