Жиззах вилояти Фориш тумани асосан қир-адирлар, бепоён дашту яйловлардан иборат, оқова сув бормайдиган – лалми ҳудуд ҳисобланади. Лекин булоғу сел сувлари, артезан қудуқлар сувидан фойдаланиб, ҳар қандай экинга ҳаёт бағишлайдиган миришкор деҳқонлар бу ерда кўп.

“Бирор давлат корхонаси иш берса ишлардим”, деб узукун осмонга қараб бекор ётиш форишликларга хос бўлмаган одат. Нафақат ўзини, балки оиласидагиларни ҳам иш билан таъминлаб, томорқасидан унумли фойдаланаётганлар мўмай даромадга эга бўлмоқда.  

Тумандаги “Қизилқум” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Юсуф ака Худойназаров ўзининг меҳнатсеварлиги туфайли томорқасини катта даромад манбаига айлантирган инсон, миришкор деҳқон. Унинг шу сифатлари туфайли нафақат ҳамқишлоқлари, балки бутун туман аҳли яхши билади.

Юсуф ака турмуш ўртоғи Ойсулув опа билан беш  ўғил, бир қизни  тарбиялаб элга қўшди. Кўпчилик, “Энди Юсуф ака оёғини узатиб, ўзи яратган боғининг соя салқинида ҳузур ҳаловатда ётса керак” дейишган эди. Лекин Юсуф ака ёнига набираларини олиб, экинларга ишлов беришдан чарчамайди. 15 сотих томорқасида ўтган йили кузда тўқсонбости усулида экилган саримсоқ пиёз тайёр бўлди. Шу маҳсулотни ўзидан 15 миллион сўм соф даромад олишни мўлжаллаб турибди.

– Халқимизда, бекорчидан – худо безор, деган ажойиб нақл бор. Тани-жоним соғ бўлса, оёқ қўлим бут бўлса, нега ишламай. Экинларга қанча кўп ва ўз вақтида ишлов берилса, улар шунча мўл ҳосил беради. Қолаверса, жисмоний меҳнат инсонни тетик, бардам қилади. Мана шу экинларга ишлов берганинг сари, уларни кўкаришини, гуллашини, ҳосил беришини кўриб, ҳордиқ чиқараман. Бизни қишлоғимизда, бирор жойда ишлаш, ишламаслигидан қатъи назар, ҳар бир оила албатта томорқасида меҳнат қилади. Бизда бекор юрган кишини кўрмайсиз, – дейди Юсуф Худойназаров.  

Юсуф аканинг оиласи бозору дўкондан гўшт, нон, туз, ўсимлик ёғи ва шакар сотиб олишар экан, холос. Тўғрида, ўзларида барча қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, мева-чева етиштирилгандан кейин, ортиқча харажат қилишга не ҳожат.  

Томорқадаги саримсоқ пиёздан ташқари, картошка, сабзи, пиёз, помидор, булғор қалампири, турли кўкатлар ҳам баравж ривожланмоқда. Ҳа демай, томорқада етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари пишиб етилади. Эҳтиёждан ортгани бозорга олиб чиқиб сотилади. Ўрнига кечиктирмай, янги кўчат қадалади.  

Юсуф аканинг айтишича, шу томорқасидан 1 йилда 3 маротаба ҳосил олар экан. Худойназаровлар оиласи мана шу томорқасидан ҳар йили 45-50 миллион сўмгача соф даромад олаётгани ҳам таҳсинга лойиқ. Ерни боқсанг, ер сени боқади, деб шунга айтсалар керак.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Форишликлар томорқани даромад манбаига айлантирган