Форишда маҳалла маркази иш бошлади
Жиззах вилояти Фориш тумани маркази Боғдон шаҳарчасида «Маҳалла» жамғармаси туман бўлимининг биноси реконструкция қилиниб, «Маҳалла маркази»га айлантирилди.
Жиззах вилояти Фориш тумани маркази Боғдон шаҳарчасида «Маҳалла» жамғармаси туман бўлимининг биноси реконструкция қилиниб, «Маҳалла маркази»га айлантирилди.
Замонавий меъморий кўринишга эга иншоотнинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Бино замонавий мебеллар, компьютер жамланмалари, алоқа воситалари билан таъминланган. Интернет тармоғига уланган хоналарда муассаса ходимлари ва келиб-кетувчилар учун барча шароитлар яратилган.

Тантанали тадбирда Э.Камолов номли ва «Эгизбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими совғалари, Нарвон ва Боғдон маҳаллаларига компьютер жамламалари топширилди.
Бундан аввалроқ вилоятинг Бахмал тумани «Маҳалла маркази»нинг янги биноси фойдаланишга топширилган эди.