Физика фанини ўқитиш сифати яхшиланмоқда
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида жорий йилда физика ва чет тилларини ўрганишни устувор йўналиш этиб белгилашни таклиф этиб, таълимнинг барча бўғинларида ушбу фанларни ўқитиш сифатини тубдан ошириш, ихтисослашган мактаблар очиш, малакали педагогларни жалб этиш каби тизимли ишлар амалга оширилишини таъкидлаган эди.
Бу борадаги чора-тадбирлар доирасида Бухоро давлат университетининг физика-математика факультети физика кафедраси ҳамда Бухоро вилоятидаги қатор умумтаълим мактаблари ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Бухоро шаҳридаги 23-умумтаълим мактабида физика фанини ўқитиш сифатини яхшилаш мақсадида Бухоро давлат университетининг физика-математика факультети физика кафедраси ўқитувчиси Нилуфар Йўлдошева бириктирилган.
[gallery-1376]
Педагог ўқувчилар билан дарсларни интерфаол усулда олиб бормоқда. Шунингдек, у мактабда “Устоз-шогирд” анъанаси асосида физика тўгарагини ташкил этган. Педагогик фаолиятини бошлаганига эндигина 3 йил тўлган бўлсада, ёш муаллима ижодкорлиги, изланувчанлиги туфайли илмий изланишлар ҳам олиб бормоқда.
ЎзА фотомухбири
Тоҳир ИСТАТОВ (суратлари)