Яқинда муаллиф Нуриддин Муродовнинг «Янги аср авлоди» нашриётида «Фитна қурбонлари» номли китоби чоп этилди.

Янги китоб

Яқинда муаллиф Нуриддин Муродовнинг «Янги аср авлоди» нашриётида «Фитна қурбонлари» номли китоби чоп этилди. Асар икки – «Фитна қурбонлари» ва «Хиёнат» қиссаларидан иборат.

Дастлабки қиссада Суриядаги юз минглаб одамлар қурбон бўлган қонли урушга адашиб кириб қолган, минг бир дўзах азобларини ўз бошидан кечирган, умрининг адоғида минг пушаймон қилмасин, бироқ оғир хатоси ниҳоятда қимматга тушган юртдошларимизнинг фожиавий қисмати акс этади.

Хорижий давлатга ишлаш, оиласини бут, рўзғорини тўкис қилиш умидида бориб, эътиқоди заифлиги, илмсизлиги сабабли муҳожирликда ёвуз мақсадли кишилар тузоғига осон тушиб қолиб, уларнинг мафкуравий тарғиботи таъсирида жиҳодчи тўдаларга, террорчилик ташкилотларига қўшилиб кетган ёш йигитнинг тақдири очиб берилади.

Бугун ўсиб келаётган авлодни қийнаётган энг оғриқли ижтимоий муаммолар – меҳнат муҳожирлиги, саводсизлик, диний билимлар бобидаги илмсизлик, фундаментализмга мойилликдан ташқи кучлар қандай унумли фойдаланаётгани аёвсиз фош этилади. Кўзини парда қоплаб олган ёшлар охирини ўйламай қандай мудҳиш балоларга ўзини гирифтор қилаётгани, ота-онаси, яқинлари ва бутун элни шармандали аҳволга солиб қўяётгани чуқур танқид қилинади.

Муаллиф муқаддас Ислом динидан чиройли ва жозибадор ниқоб сифатида фойдаланаётган халқаро терроризм раҳнамоларининг ишлаш механизмлари, бундай ташкилотларнинг шаклланиш ва молиялаштириш жараёнлари, аслида динга мутлақо зид сон-cаноқсиз оқимларга жалб этишнинг замонавий услуб ва йўллари, уларнинг махфий тарзда қандай ишлашини мутахассисларга хос тарзда пухта ўрганади.

Ёзувчи охир-оқибатда бу ёвуз ва нопок ишларнинг якуний «натижаси» ҳеч қачон яхшилик билан тугамаслигини жуда содда ва равон тилда ўқувчиларга тушунтириб беради, барчамизни мудом огоҳликка, ҳушёр туришга ундайди.

Токи, ўзини соф иймон эгалари ва мўминларни залолат ботқоғидан халос этгувчидай қилиб кўрсатувчи бузғунчи оқимларнинг «донишманд» пешволари ортида манфур шахслар турар экан, уларни катта маблағлар эвазига молиялаштириб, ўз сценарийлари йўлида қўғирчоқдек ўйнатаётган экан уларга қўшилишнинг охири вой эканлиги қайд этилади.

Аслида уларнинг асосий нияти дунё мусулмонлари ўртасида туганмас адоват ва фитна қўзғаш, ягона халифалик тузиш баҳонасида ҳокимиятни қуролли эгаллаш, халқлар ўртасида низою урушлар чиқариб, тараққиёт ва фаровонлик йўлларини кесиб ташлаш ва мусулмонларни жаҳолат даврига қайтариш эканлигини ошкора баён этади.

Глобал майдондаги қудратли куч марказларининг узоқни кўзлаган геосиёсий манфаатларига таъсирига тушиб қолмаслик, Она ватанни ҳеч бир манфаатларсиз севиш, оиланинг саодати ва фарзандлар камолини барча нарсадан устун қўйиш, мамлакатимиздаги диний бағрикенглик, виждон ва эътиқод эркинлиги қадрига етиш кераклигига урғу берилади.

Қисса сўнггида баён этилганидек, ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди. Давлатнинг қудратли органлари барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш йўлида туну кун саъй-ҳаракат қилаётгани, юртга ва ўз халқига ўқ отишга шайлаган касларни ер юзининг қайси нуқтасида бўлмасин жазосини беришга тайёрлиги аниқ мисолларда баён қилинади.

Жиҳод, ҳижрат, жоҳиллик, экстремизм, шариат, халифалик тузиш, миссионерлик каби тушунчаларнинг мантиқ ва маъносини қаҳрамонлар тилида кенг миқёсли ифода этилгани, уларнинг мазмун ва моҳияти пухта тушунтириб берилгани билан китоб аҳамиятлидир.

«Хиёнат» қиссасида эса қишлоқнинг ўртаҳол содда одамлари ҳаёти тўлиқ акс этади. Деҳқонларнинг самимий ҳаёт тарзи, бетакрор табиат манзаралари, беғубор ёшлик фасли жуда чиройли бадиий бўёқларда акс эттирилади.

Оилада тарбиянинг аҳамияти, халқпарварлик, меҳнаткашлик ва сабр-тоқат фазилатларининг инсон ҳаётидаги ўрни, бугунги кунда одам ўз устида мудом ишламаслиги зарари, тўйлардаги дабдабабозлик, исрофгарчилик, ёшлар қалбидан тобора йўқолиб бораётган оқибатсизлик, оиладаги вафосизлик, шунингдек урфга кираётган ичкиликбозлик ва оғуфурушлик иллатлари кескин қораланади.

Асар кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган бўлиб, муаллифнинг аввалроқ «Кекса Қайроғоч» (2009) ва «Ота-устоз» (2017) номли китоблари ҳам чоп этилган эди.

Асли касби ҳуқуқшунос бўлган Нуриддин Муродовнинг бир неча йил суд идораларида фаолият кўрсатгани, бир муддати Қонунчилик палатаси депутати бўлгани унинг бадиий асарлардаги қаҳрамонларнинг ҳаётий позициясининг янада мустаҳкам бўлишини, муаллифнинг айтажак хулосалари ёрқинроқ чиқишини таъминлайди. Ёзувчи йилдан йилга фалсафий чуқур мушоҳадалари, ижтимоий ҳаётимиздаги ўткир муаммоларни ёритиб чиқиши билан ҳам такомиллик сари юксалаётгани айниқса қувонарлидир.

Лазиз ХАСАН ўғли

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Фитна қурбонлари» – огоҳлик қўнғироғи...
Маданият
18:01 / 06:07:2020