Носир Фахриддинов (исми шарифи ўзгартирилган) 1989 йил 23 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилиб, ўсди. Оила қуриб, 3 нафар фарзанднинг отаси бўлди. Яхшигина касб(фотограф)ни ҳам эгаллади.

Бироқ, ҳаёт сўқмоқлари уни енгил пул топиш сари етаклади. У бир эмас 3 марта фирибгарлик жиноятини содир этиб судланди. Шу судланганларнинг кейинги 2 мартаси янгича усул, яъни ёш қиз ва жувонларни ишончига кириб уларни алдаб, ўзини хориж журналларида ишловчи журналист деб танишлари орқали катта пуллар эвазига уларни тарихий обидаларга бой бўлган шаҳарларга олиб борди. У ерда алданган қизларни суратга тушириб, кейин ушбу журналларнинг турли саҳифалари орқали суратларини ёритиб, катта пулга эга бўлишни айтиб, ишонтирди.

2020 йил 27 август куни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар Сарвиноз Тиллоева, Ҳилола Нармурзаева, Камола Ташпулатовага ўзини хорижий журнал фотосуратчиси деб таништиради. Уларни Бухоро шаҳридаги қадимий ёдгорликлар олдига олиб бориб, суратга туширишини, 15 дона журналнинг ҳар бир саҳифаси учун 850.000 (саккиз юз эллик минг) сўмдан пул беришини ваъда беради. Берилган ваъдалар натижасида уларнинг ишончига киради. Алдаб, қизларни Бухоро шаҳрига олиб келади. Йўл ва меҳмонхона харажатлари учун, жами 3 миллион сўм миқдоридаги нақд пулларни қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир этади.

– Мазкур жиноят иши жорий йилнинг 14 январида жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман суди томонидан кўриб чиқилди, – дейди Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман суди раиси Маҳмуд Арипов. –Судланувчи Носир Фахриддинов томонидан жабрланувчиларга етказилган зарарлар тўлиқ қопланди. Қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-модда 3-қисмининг «б» банди билан айбли деб топиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 3 (уч) йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгарликнинг янги усули