Фирибгарлик жазосиз қолмайди
Шу вақтда у Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланган.
Урганч туманида 3 гектар ерни фирибгарлик йўли билан сотган шахс ушланди
Урганч туманида фаолият юритувчи “М.Қ.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ж.Қ. фуқаро Ш.Д.нинг ишончига кириб, жамиятга узоқ муддатга чорвачилик фаолияти билан шуғулланиш учун ажратилган ер майдонидан 3 гектарини Урганч тумани ҳокимлиги захирасига қайтариб, унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 40 мирнг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган.
Шу вақтда у Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланган.
Фирибгар фуқаронинг 74 минг долларини қўлга киритди
Фуқаро Т.Я. фуқаро С.Э.нинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали “E-ijro” электрон аукцион савдоларидан ҳар-хил русумдаги автомашиналарни харид қилиб бериш эвазига 74 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фош этилди.
Имтиёзли ун олиб бериш эвазига фуқароларни чув туширган фирибгар
Фуқаро А.А. ва бошқалар “Гулистон” ва “Тўрачеки” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг ишончига кириб, уларга имтиёзли нархларда “Андижондонмаҳсулотлари” АЖдан ун олиб келишни ваъда қилиб, 354 нафар фуқаронинг 49 миллион сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.
Фуқаролар У.С. ва Б.Ф олдиндан тил бириктириб, фуқаро М.З.нинг ишончига кириб, уни Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2,6 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган. Бироқ, улар Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.