Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Фуқаро А.У. фуқаро М.К.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши эвазига 3 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби Департаментнинг Элликқалъа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Т. уч нафар фуқарога юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига жами 750 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди. Н.Т. томонидан 4,7 миллион сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилди.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгарлар ушланди