Фирибгар энди қонун олдида жавоб беради
Бухоро шаҳрида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро Қ.О. Бухоро шаҳар “Наврўз” кўчасида яшовчи фуқарога ўзини “Мансуров Алишер Ахмадалиевич” деб таништириб уни ишончига киради. Натижада, унда Бухоро шаҳри ҳудудидан қурилиш учун ер майдони борлигини ва уни сотишини шунингдек, ауцион орқали олиб беришини айтиб ишонтиради.
2021 йил июль ойидан 2022 йил апрель ойига қадар 55 минг .500.АҚШ доллари ва 282 миллион 313 минг.180 сўмлик жуда кўп миқдордаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.
Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, турмуш ўртоғининг номида бўлган “Кобалт” русумли автомашинани банк томонидан “гаров” га олинганлигини билган ҳолда 2023 йил 13 март куни бир фуқаронинг ишончига кириб унга ушбу автомашина таъқиқда эмаслигини айтиб ишонтиради. автомашинани 7.300 АҚШ долларига сотишга келишиб, 7.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.
Фирибгарликни ўзига касб қилиб олган шахс энди қонун олдида жавоб беради.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА