Финляндия АҚШдан ҳарбий самолётлар сотиб олади
Ҳукумат томонидан ваколатли маҳкама сифатида кўрилган Финляндия мудофаа вазирлиги Қўшма Штатларнинг “Lockheed Martin” ҳарбий саноат корпорацияси билан “F-35” қирувчиларини харид қилиш бўйича шартномани имзолади.
Бу хусусдаги қарор вазирлар маҳкамаси томонидан 10 декабрда қабул қилинганди.
Мудофаа вазири Антти Кайкконен саноат бўйича ҳамкорлик шартномасини 11 февралда имзолади. Келишув самолёт ва двигател ишлаб чиқарувчи еорпорация билан биргаликда имзоланди, дейилади маълумотда.
Кўп мақсадли қирувчиларнинг хариди АҚШ ҳукуматининг ҳарбий воситаларни хорижга сотиш бўйича амалиёти доирасида бўлади.