Филиппин сейсмология агентлиги мамлакат жанубида 7,4 магнитудали кучли зилзила юз берганини маълум қилди. Хабарларга кўра, ўлкада цунами хавфи эълон қилинган. Денгиздаги улкан тўлқинлар зилзила эпицентридан 300 км масофадаги соҳил ҳудудларига ёпирилиши мумкин.

Фуқаро мудофааси вакили Раффи Алехандро табиий офат натижасида камида бир киши ҳалок бўлганини таъкидлади.

Филиппин президенти Бонгбонг Маркос хавфли ҳудудлардаги аҳолининг эвакуациясини ташкил этишга кўрсатма берган. 

– Биз ҳудуддаги ҳар бир кишига ёрдам етиб бориши учун тинмай ишлаяпмиз, -деди у ўз баёнотида.

Зилзила марказига яқин жойлашган Манай шаҳрининг фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассиси Ричи Диун айтишича, ер силкиниши 30-40 сония давом этган. Дастлабки маълумотларга кўра, баъзи аҳоли уйлари зарар кўрган, йўлларда ёриқлар пайдо бўлган ва айрим кўприклар ўтиб бўлмас ҳолатга келган.

Маълумки, ушбу давлат Тинч океанидаги “Олов ҳалқаси”да жойлашган бўлиб, бу ерда ҳар йили 800 дан ортиқ зилзила рўй беради.

Ушбу воқеа Филиппинда ўн йилдан ортиқ вақт ичидаги энг ҳалокатли ер силкиниши содир бўлганидан икки ҳафта ўтиб юз берди. Ўшанда 6,9 магнитудали зилзилада Себу оролида 74 киши ҳалок бўлган эди. 

Ў.Алимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филиппинда 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди