Буюк Британиялик сайёҳ аёл пандемия авжига чиққан бар пайтда карантин туфайли Филиппинга қарашли Палаван оролида қолиб кетди.

Буюк Британиялик сайёҳ аёл пандемия авжига чиққан бар пайтда карантин туфайли Филиппинга қарашли Палаван оролида қолиб кетди. У ўзга юрт, кимсасиз оролдаги кечмиши ҳақида ОАВга гапириб берди.

“Биз Филиппинга 3 март куни киргандик, ҳозир Ал-Нидо шаҳридамиз. 17-19 март кунлари бу ердан сайёҳларни аста-секин олиб чиқишни бошлашди, кейин эса дабдурустдан тўлиқ карантин эълон қилишди. Ҳаво қатновлари тўхтади, оролни тарк этишнинг умуман иложи бўлмай қолди. Шаҳарда депрессив вазият юзага келган: европаликларга чиқиш учун рухсат йўқ, туризм департаментида махсус гувоҳнома беришди, байкни ижарага олиш эса мумкин эмас“, — дейди Анна исмли сайёҳ.

Унинг айтишича, кўчага озиқ-овқат харид қилиш учун битта-битта чиқишга рухсат бор, агар “оқ танли бўлсанг, дарров ажралиб қоласан ва сени сўроққа тута” бошлашади. Турли сайёҳлик дастурлари, дам олиш турлари бекор қилинган, меҳмонхоналарнинг 90 фоизи берк, кафе, ресторан ва кўпчилик дўконлар билан ҳам аҳвол шу” — қўшимча қилади у. 

Англиялик сайёҳ аёлнинг қайд этишича, дугонаси билан шаҳарга чиқишганда уларни формалилар тўхтатишган. “Шаҳарда бизга “полициячи”лар яқин келиб, бири гувоҳнома сўради, иккинчиси эса ниқоб тақмаганимизни баҳона қилиб, ниқтай бошлади. Бизда ниқоб бор эди, фақат шунчаки сал пастроқ тушириб қўйгандик, чунки ҳаво дим, нафас олиб бўлмайди. Охири, икки киши бўлиб юрганимиз учун, бари бир пулимизни олишди. Қисқаси, ҳар қадамда текшириш, нима учун ҳалиям кетмаганимиз билан қизиқишади. Дарвоқе, Палаван оролида бирорта ҳам касаллик аниқланмаган“, — дейди Анна.

Унинг таъкидлашича, Буюк Британия элчихонаси уларга бир киши учун 1000 фунт стерлинг эвазига уйларига етиб олишни таклиф этган. “Ахир, бу пулга оролда 1 ой яшаш мумкин”, — дея норозилигини изҳор қилади аёл.

Анна коронавирус туфайли юзага келган ҳолат таъсирида оролда меҳмонхона ёки вақтинчалик яшаш нархи қарийб 80 фоизга тушиб кетганини айтади. “Масалан, авваллари бир кеча учун 16 минг песо ҳисобланган меҳмонхоналар нархи ҳозир 2 минг песо”, — дейди у.

Оролда озиқ-овқат дўконлари ишлаб турибди, бироқ маҳсулотлар сифати жуда паст. “Бу ерда тоза гўшт топиш қийин, ҳамма нарса 30 даража иссиқда “пишиб”, чивин босиб ётибди. Сифатли пишлоқ, сут, колбаса йўқ. Фақат балиқ маҳсулотлари тоза ва арзон. Деярли ҳамма “Доширак”, қаттиқ банкаларга солинган, дудланган гўшт билан кун кўряпти“, — дея ҳикоясини тугатган Анна.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филиппин оролида “қамалиб” қолган аёл ҳикояси
Хориж хабарлари
17:49 / 11:04:2020