Фигурали учиш бўйича Олимпиада ғолиби - энди боксчи
Фигурали учиш бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони Алина Загитова айни пайт бокс билан шуғулланмоқда. У жорий йил давомида ушбу спорт тури бўйича бир неча кўргазмали машғулотда иштирок этди.
“championat.соm” сайти Алинанинг навбатдаги жанги санаси ҳақида хабар тарқатди. Загитованинг боксдаги илк рақиби қўшиқчи ва блогер Ольга Бузова бўлади. Улар ўртасидаги баҳс келгуси йил 9 мартга мўлжалланди.
Т. Рўзиев,
ЎзА