Фидойи меҳнатнинг муносиб мукофоти
Андижон вилоят ҳокимлигида Президентимиз фармонига асосан мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мукофотланган бир гуруҳ фидоийларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, вилоят аҳлини энг азиз ва энг улуғ байрам билан самимий қутлади. Халқимизнинг мустақил тараққиёт йўли, эришилган натижалар ҳамда бунёдкорлик, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.
[gallery-3676]
Жараёнда вилоят раҳбари юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган 50 нафар юртдошимизга фахрий унвон, орден ва медаллар ҳамда 50 нафарига «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонларини тантанали топширди. Келгуси фаолиятларида уларга омад тилади. Фидойи инсонларнинг эл-юрт олдидаги хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш ватандошларимиз, айниқса, ёшларимизни юксак марралар сари руҳлантириш, улар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА