Орамиздаги замондошларимиз

Ҳақ сўзни айтиш шарафли,

адолатни юзага чиқариш ўта машаққатли иш. Журналистлар  ана шу йўлда меҳнат қилиб келаётган касб эгаларидир. Ғулом Султонов ҳам ана шундай шарафли ва масъулиятли касбни танлаганлардан.  

Таниқли журналист, узоқ йиллар Навоий вилоят телерадиокомпаниясини бошқарган Ғулом Султонов меҳнат фаолиятини 1984 йилда вилоят радиосида мухбирликдан бошлаган. У 1985-1987 йилларда Афғонистонда ҳарбий хизматда бўлиб, “Ўзбекистон” радиосининг “Ёшлик” радиостанциясига чет элдан биринчи овозли репортажлар беришни йўлга қўйган. Ҳарбий хизматдан қайтиб келгач, яна вилоят радиосида фаолиятини давом эттирди.  

У Навоийда Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб нодавлат телевидениесини ташкил этиб, ушбу телевидениеда муҳаррир, директор лавозимларида иш олиб борган.

Телерадио соҳасида олиб борган фаолияти давомида у ўзининг билими, дунёқараши кенг ижодкор, ташкилотчи раҳбар, янгиликларни иш жараёнига тадбиқ эта олиши билан жамоада ҳурмат қозонган. У телерадиокомпания директори вазифасида ишлаган йилларида соҳада туб бурилиш ясай олган раҳбардир. Ғ.Султонов ташаббускор раҳбар сифатида ишни тўғри йўлга қўйиши туфайли вилоят телерадиокомпанияси эшиттириш ва кўрсатувларида мазмун жиҳатдан ўзгаришлар кўзга ташланади.  

– Эсимда, мен у киши билан бирга 2005 йил 14 майдан  бошлаб бир неча кун давомида Андижонда бўлиб, “Андижон воқеалари”ни ўз кўзим билан кўрганман, – дейди айни пайтда Қозоғистон давлатида фаолият олиб бораётган шогирдларидан бири Маркс Дузелбаев. – Ўша пайтларда чет эл оммавий ахборот воситалари бу воқеаларни бўрттириб кўрсатишга уринар, халқимизни таҳликага солишга, чалғитишга интиларди. Шу сабабли ҳам Ғулом Султонов ушбу воқеаларнинг асл ҳолати, ғаламисларнинг ёвуз мақсадини халқимизга тушунтириш мақсадида бир неча кун давомида Навоий вилоят телевидениеси ва радиоси учун тўғридан-тўғри репортажлар узатди, кўрсатувлар тайёрлади. У ердан тайёрланиб, вилоят телерадиосида узатилган ўндан ортиқ репортажларида юрт тинчлигини бузишга уринган кимсалар ва кучларнинг ёвуз башараси очиб ташланганди.

Ғ.Султоновнинг ташаббуси билан вилоятда яшаб, меҳнат қилувчи қозоқ миллати вакилларининг талаб ва истаклари инобатга олиниб, “Алтын аймақ” кўрсатуви ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн йиллиги муносабати билан ўтказилган “Истиқлолдан зиё топган юрт” республика танловида “Энг яхши тележурналист” номинацияси ғолиблигини, шунингдек, “Ўзлигинг намоён қил” республика танловида “Энг яхши бошловчи” йўналишида биринчи ўринни қўлга киритган.  

Дарвоқе, у 2010-2019 йилларда “Навоийазот” АЖ га қарашли “Ширин” маданият саройи директори лавозимида ишлаган вақтида вилоятимизда ўтадиган  байрам тадбирларининг режиссёри сифатида ҳам ўз салоҳиятини намоён қилди. Маданият саройида “Халқ рақс ансамбли”, “Намунали жамоа” унвонларига сазовор бўлган тўртта болалар рақс жамоасини, театр-студия, тасвирий ва амалий санъат студияларини ташкил этди.  

2019 йилда Навоий вилоят “Фидоий ёшлар телеклуби” нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиб, айни пайтда Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилоят бўлими билан ҳамкорликда ватанпарвар, фидоий ва ташаббускор ёш ижодкор ва журналистларни излаб топиш, касбга тайёрлаш борасида самарали фаолият олиб бормоқда. Натижада “Ёш журналистлар” мактаби ташкил этилиб, унинг аъзолари томонидан “Келажак ёшлари” телелойиҳаси эфир юзини кўрди. Ҳозиргача лойиҳанинг 150 дан ортиқ сонлари вилоят телевидениесида эфирга узатилди.

Дарвоқе, Ғулом ака бир неча бор ҳаёт синовларини енгиб ўтишига тўғри келди. Ҳаётнинг аччиқ зарбалари, йўқотишларини сабр ва матонат билан қарши олди ва ўзи танлаган йўл – журналистика соҳасида дадил одимлайверди. Вилоят журналистикаси, телевидениеси ривожига ҳисса қўшида давом этди.

– Болалигимизда телевидениеда асосан 3 та канал бўларди: “Ўзбекистон”, “Ёшлар” ва “Навоий”. “Навоий” телеканалида эфир вақти тугаганидан сўнг дастур раҳбари дея Ғулом Султонов исми ёзиларди, – дейди журналист Руслан Сабуров. – Мактабимизда эса Ғулом Султонов исмли мусиқа ўқитувчиси ҳам бўларди. Боламанда, ўқитувчимиз телевидениеда ҳам ишлар экан, деб ўйлардим. Улғайиб, журналистика соҳасига кириб келгач Ғулом акани танидим. Ҳа, Ғулом Султонов Навоий вилоятида телевидение соҳасида катта тажрибага эга, ўз мактабини ярата олган журналист. Узоқ йиллар Навоий телерадиокомпаниясига раҳбарлик қилди, кўплаб шогирдлар тайёрлади. Умуман, вилоятда телевидение соҳасини Ғулом акадай чуқур тушунадиган инсон кам. Ғулом ака доим ёшларни қўллаб-қувватлашга, янги истеъдодларни излаб топишга ҳаракат қилиб келган. Буни бир мен эмас, вилоятдаги кўплаб журналистлар, шогирдлари ҳам эътироф қилади.  

Ғ.Султонов журналистика соҳасидаги қарийб 40 йиллик, телерадиокомпания раҳбари сифатидаги 17 йиллик фаолияти давомида ислоҳотларга ҳисса қўшиши, одамлар қувонч ва ташвишларига шерик бўлиши учун ҳар бир ишга катта масъулият ва шижоат билан ёндошиб келди.

Ғулом Султонов қаерда ишламасин, иқтидорли, салоҳиятли ёшларни қўллаб-қувватлашга, уларнинг билим ва малакаларини оширишга, янгиликка интилувчанлик руҳида тарбиялашга ҳаракат қилади. Айни пайтда у “Фидоий ёшлар телеклуби” нодавлат нотижорат ташкилотида янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фидойи инсон ва маҳоратли журналист