Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Термиз туманидаги Қаҳрамон маҳалласида яшайдиган тажрибали деҳқон Бобоёр Холбоевга “Дўстлик” орденини топшириш ва илғор секторлар раҳбарларини рағбатлантиришга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фаоллар нуронийлар ва ёшлар иштирок этган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Бундай улуғвор ишга муносиб ҳисса қўшаётган инсонлар меҳнати муносиб рағбатлантирилаётгани қайд этилди.  

–Ўтган йил вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида катта ўзгаришлар юз берди,¬деди вилоят раҳбари.¬ –Бу жараёнда секторлар раҳбарларининг алоҳида хизмати бор. Эндиликда меҳнат қилган оддий инсон ҳам, раҳбар ҳам юрт тараққиётига қўшган ҳиссаси эътиборга олиниб, рағбатлантирилмоқда. Президентимизнинг фармони билан куни-кеча Термиз туманидаги Қаҳрамон маҳалласида яшайдиган тадбиркор-деҳқон Бобоёр Холбоев давлатимизнинг юксак мукофоти¬ “Дўстлик” ордени билан мукофотлангани ҳам бунга яққол далилдир. Секторлар раҳбарларининг иш самарадорлиги эса KPI тизими орқали аниқланиб, хизматлари муносиб тақдирланмоқда. 

Жорий йилда 63 ёшни қарши олаётган тажрибали деҳқон Бобоёр Холбоев 33 сотих иссиқхонада бир миллион туп помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон, қовун-тарвуз, 20 турдаги турли гул кўчатларини парваришлаб, фермер ва деҳқон хўжаликларига етказиб бермоқда. Иссиқхонада 12 нафар маҳалладошини доимий иш билан таъминлаган. Уларнинг ўн нафари хотин-қизлардир. Иссиқхона барпо этаётган маҳалладошларига ҳам қишин-ёзин маҳсулот парваришлашнинг сир-асрорларини қунт билан ўргатмоқда. 

Тадбирда фидойи деҳқон Бобоёр Холбоевга “Дўстлик” ордени тантанали топширилди. Шунингдек, ўтган йил якунлари билан сектор раҳбарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари KPI рейтинги натижаларига кўра, “Энг ташаббускор туман сектор раҳбарлари” номинациясида биринчи ўринни эгаллаган Қумқўрғон туманидаги 2-сектор раҳбари Шарофиддин Акрамов, иккинчи ўринни қўлга киритган Олтинсой туманидаги 4-сектор раҳбари Равшан Боймирзаев ва учинчи ўрин соҳиби Қизириқ тумани 1-сектор раҳбари Шерзод Ражабов ҳамда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшган мутасаддилар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, сертификат ва совғалари билан тақдирланди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фидойи деҳқонга “Дўстлик” ордени топширилди