“Фидокор ёшлар” гуруҳи 2 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликнинг олдини олди
Жамоатчилик назорати йўналишидаги Фидокор ёшлар янги тузилмаси ички ишлар тизимида самара бера бошлади.
Жамоатчилик назорати йўналишидаги Фидокор ёшлар янги тузилмаси ички ишлар тизимида самара бера бошлади.
Жорий йилнинг ўтган ойида “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруллик гуруҳлари томонидан 2 минг 416 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган, 31 та жиноят очилган ва 2 минг 647 та ҳуқуқбузарликларнинг олди олинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар бермоқда.
Шунингдек, ичкиликбозлик, гиёҳвандликка ружу қўйиш, вояга етмаганларнинг қонунбузарликлари, содир этилаётган дамда бошқа турдаги қонун бузилиш ҳолатлари ҳақида 5 минг 957 та хабарлар профилактика инспекторлари ёки уларнинг ёрдамчиларига етказилган.
Маълумот учун: республика бўйича ташкил этилган 8 минг 180 та гуруҳларда 15 минг 283 нафар аъзо жамланган “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патрул гуруҳлари фаолият юритмоқда.