Президентимиз томонидан илгари сурилган «Янги Ўзбекистонни албатта, ёшлар билан бирга қурамиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда Нукус шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан «Тоза шаҳар» оммавий кўкаламзорлаштириш акцияси бўлиб ўтди.

«Янги Ўзбекистонни албатта, ёшлар билан бирга қурамиз!» шиори остида ўтказилган тадбирда ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши фаоллари, олий ўқув юртлари талабалари, вазирликлар, корхона, ташкилот ва муассасалар, маҳалла фуқаролар йиғинлари ташаббускор ёшлари иштирок этди.

4.JPG

Таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни яхшилаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича бошланган мисли кўрилмаган ишларни давом эттириб, денгизнинг қуриган тубида ўрмонзорларни кенгайтириш, Нукус, Урганч ва Хива шаҳарлари атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этиш лозимлиги қайд этилди. Айниқса, ёшлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ёшларининг ташаббуси оммавийлаштирилиши алоҳида таъкидланди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган «Янги Ўзбекистонни албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади», деган ташаббус ёшларни янада руҳлантирмоқда.

9.JPG

Мазкур акцияни ташкил этишдан мақсад, ушбу Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Нукусни тоза ҳудуд ва “яшил белбоғ”ли шаҳарга айлантириш, шаҳар аҳолисининг, шу жумладан, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, Оролбўйи ҳудудида амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ўзгаришларда ёшларнинг фаоллигини оширишдан иборат.

Тадбир олдидан ёшлар иттифоқи фаоллари ва етакчиларидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан шаҳарда ободонлаштирилиши лозим бўлган 50 та ҳудуд аниқланиб, 40 та «Кўнгилли ёшлар» тарғибот-ташвиқот отряди ташкил этилди. Ушбу отряд аъзолари томонидан икки кун давомида белгиланган ҳудудлар жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

5.JPG

Шундай қилиб, уч минг нафардан зиёд ёшни қамраган отрядлар бергиланган ҳудудларда, шунингдек вазирликлар, корхона, ташкилот ва муассасалардан икки ярим минг нафардан зиёд ташаббускорлар «Дўстлик» канали бўйида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб борди. Бу хайрли ишларда ҳарбийлар ҳам фаол иштирок этди. Шу куни ташаббусни қўллаб-қувватлаган 10800 нафар ёш томонидан 80 гектарга яқин ер майдони ободонлаштирилди, 111,5 тонна чиқинди чиқариб ташланди. Ушбу ҳудудларга 675 туп мева, 18174 туп манзарали дарахт кўчатлари ва 685 туп гул экилди.

“Нуронийлар эъзозимизда” лойиҳаси доирасида патронаж ёшлар отряди томонидан 65 нафар уруш ва меҳнат фаҳрийси, ёрдамга муҳтож инсонлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, тиббий ёрдам кўрсатилди. Хонадонлари ва уй атрофлари ободонлаштирилди. “Эко патрул” лойиҳасида кўнгилли ёшлар томонидан аҳоли кўп тўпланадиган жойлар чиқиндилардан тозаланди.

2.JPG

Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида акция иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлди. Унда тадбирда фаол иштирок этган ёшлар, маҳаллалар ва ташкилотлар, ўқув юртлари вакиллари турли номинациялар бўйича тақдирланди.

– Мазкур тадбир халқаро-хотин қизлар куни ва Наврўз умумхалқ байрами арафасида ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир, –дейди Нукус шаҳридаги “Гоне қалъа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, “Энг фаол маҳалла фуқаролар йиғини” номинацияси ғолиби Гулинар Утемуратова. –Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда Нукус шаҳар ҳокимлигининг ушбу ташаббуси таҳсинга лойиқ.

Нукус шаҳридан бошланган эстафета Хўжайли тумани ёшларига берилди. Тадбир санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг гала-концерти билан якунланди.

12.JPG

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фидоий ёшларнинг хайрли ташаббуси