Инсон иродаси шунчалик мукаммалки, унинг чегараларини аниқ белгилаш имконсиз. Баъзи ҳолатларда инсон ўзини арзимас муаммолар олдида ожиз сезиши мумкин.

Бироқ ҳаёт синовлари янада оғирлашган пайтда, агар инсонда ҳақиқий хоҳиш ва ишонч мавжуд бўлса, уларни енгишга етарли куч ва матонат топа олади. Чунки инсоннинг ҳақиқий иродаси ва бардоши айнан шундай мураккаб ҳолатларда намоён бўлади.

Қашқадарёлик Феруза Бўриева ҳам болаликдаги машъум ҳодиса сабаб ўнг қўлининг билагигача бўлган қисмидан, чап қўлининг иккита бармоғидан ажралган. Шукрки тани-жони соғ қолди. Тақдирнинг бу зарбаси бошига тушганда ҳали эсини ҳам танимаган эди. Улғаяркан тенгқурлари калака қилишидан уялди. Баъзан мактабга бормай қўйган пайтлари ҳам бўлди.

Қандай қилиб оила қураркан, рўзғор, бола-чақани эплармикан, дея ота-она қизининг келажагидан жуда хавотирда эди. Лекин яратган бир томондан олса, бошқа томондан ортиғи билан беради. Феруза қўллари нуқсонли бўлсада, иродаси кучли, меҳнаткаш, интилувчан қиз бўлиб етишди. Турмуш ҳам қурди, фарзандли ҳам бўлди. Ҳеч кимнинг ёрдамисиз рўзғорни ҳам эплади. Лойдан ғишт қўйиб ҳатто уй-жойларини ҳам кўтаришда турмуш ўртоғига ёрдамлашди. 

Мавсумий ишларга чиқиб, оила бюджетига даромад олиб кела бошлади. Ҳозирда “Ерқўрғон” озиқ-овқат деҳқон бозорида фаррош бўлиб ишлайди. Бозор раҳбари иш сўраб келган пайтида унга кўп ҳам ишонмаганди, лекин кейин энг фаол ишчи ходим сифатида уни тан олишди. Буларнинг барчасига Феруза тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги эвазига эришди. Айни кунларда ҳамма қатори пахта йиғим-терим мавсумида бозор номидан ҳашарга қатнашаётган экан. Излаб борар эканмиз уни пахта даласидан топдик. Бир оз суҳбатга чорладик. 

– Нима ишга қўл урмай атрофимдагилар сен ногиронсан, бу ишни қила олмайсан, дейишади. Лекин мен ўша фикрларнинг тескарисини қилиш учун курашаман ва натижага эришаман, – дейди Ф.Бўриева. – Пахта теришга ҳашарчиларни таклиф қилишганда биринчилардан бўлиб, рўйхатга ёзилдим. Яна ўша гап, эплолмайсан, дейишди. Тўғриси, шундай гаплардан кўнглим чўкиб қолади. Бу ерга келганимга 10 кундан ошган бўлса, ҳар куни 100 килограммдан ошириб пахта теряпман. 

Бор-йўғи иккита бармоқда пахта тераётган чаққон қўллар. Атрофдаги соғлом инсонларнинг ҳайрати. Бошида устидан кулгандай фикрлаб, кейин унга ҳавас қилганлар бисёр. Баъзан қўлсиз ҳолида у қилаётган меҳнатни кўриб, ҳар қандай инсоннинг ҳайратга тушиши шубҳасиз. 

[gallery-25355]

Бугун боқимандалик касалига чалиниб, тўрт мучаси бут бўлсада, меҳнат қилишдан қочиб, ўтаётган кунидан нолиб, фақат “бер-бер” дейдиганлар кўпайиб кетди. Балки бу фикримга кўпчилик қўшилмас, аммо орамизда шундай инсонлар борки, машъум тақдир уларга аянчли синовлар берсада, курашишдан, меҳнат қилиб яхши натижаларга эришишдан сира чекинмайди. Улар ижтимоий ҳимояга муҳтожлигини айтишдан ор қилади. Соғломлардан кам бўлмасликка интилади. Ҳа, улар бугун орамизда. Аммо биз тўрт мучаси бутунлар буни ҳамиша ҳам пайқайвермаймиз. 

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ферузанинг матонати барчага ўрнак