Орамиздаги қаҳрамонлар

Бугун боқимандалик касалига чалиниб, тўрт мучаси бут бўлсада, меҳнат қилишдан қочиб, ўтаётган кунидан нолиб, фақат “бер-бер” дейдиганлар кўпайиб кетди. Балки бу фикримга кўпчилик қўшилмас, аммо орамизда шундай инсонлар борки, машъум тақдир уларга аянчли синовлар берсада, курашишдан, меҳнат қилиб яхши натижаларга эришишдан сира чекинмайди. Улар ижтимоий ҳимояга муҳтожлигини айтишдан ор қилади. Соғломлардан кам бўлмасликка интилади. Ҳа, улар бугун орамизда. Аммо биз тўрт мучаси бутунлар буни ҳамиша пайқайвермаймиз. 

Қашқадарё вилояти Қарши туманининг Пахтазор маҳалласи Чуғдумма қишлоғида яшовчи Феруза Бўриева болалигида юз берган бахтсиз ҳодиса сабаб чап қўлининг билагигача бўлган қисмидан, ўнг қўлининг иккита бармоғидан ажралди. Оғир жарроҳлик амалиётини бошидан кечирди. 

Атрофидагиларнинг доимо унга ачиниш ҳисси билан қараши, унинг кучига- куч, шижоатига шижоат қўшди. Соғломлар қаторида ҳалол меҳнат қилиб даромад топяпти, рўзғор тебратяпти. 

[gallery-19575]

Аслида Феруза Бўриева ҳақида мақола ёзишимизга ижтимоий тармоқларда тарқалган у ҳақидаги хабарлар бўлди. Хабарларда унинг кунига имконияти чекланган бўлатуриб, 120 килограммгача пахта тераётгани айтилганди. 

Хабарни ўқибоқ далага шошилдик. Эшитганларимиз рост ёки ёлғонлигига қизиқдик. 

Борганимизда ҳақиқатда Феруза далада ҳамма қатори пахта тераётган экан. Табелчидан қанча пахта тераётганини сўрадик. Табелчи кунига юз килограммдан ошириб пахта тераётганини, соғломлар ҳам ундан руҳланиб, унга етишишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади. 

Ҳозир “Ерқўрғон” озиқ-овқат деҳқон бозорида орастабон бўлиб фаолият юритаётган қаҳрамонимиз билан озгина суҳбатлашдик. 

– Нима ишга қўл урмай атрофимдагилар, сен ногиронсан, бу ишни қила олмайсан, дейишади. Лекин мен ўша фикрларнинг тескарисини қилиш учун курашаман ва натижага эришаман, – дейди Ф.Бўриева. – Бозордан пахта теришга ҳашарчиларни таклиф қилишганда биринчилардан бўлиб, рўйхатга ёзилдим. Яна ўша гап, эплолмайсан, дейишди. Тўғриси, шундай гаплардан кўнглим чўкиб қолади. Бу ерга келганимга 10 кундан ошган бўлса, ҳар куни 100 килограммдан ошириб пахта теряпман. 

– Соғломлар қаторида бу каби ишларни қилиш сизга ноқулайлик туғдирмайдими?,– сўраймиз ундан. 

– Асло, хаёлимга ҳам келмайди, – дейди қаҳрамонимиз. – Меҳнат қилишга ўрганиб қолганман. Ҳатто уйимизни қуриш учун турмуш ўртоғимга қўшилиб, саккиз мингталаб ғишт ҳам қуйдим. Уйимиз поезд йўлига яқин бўлган. Эҳтиётсизлик оқибатида болалигимда поезд тагида қолиб кетганман. Онам бечора доим тақдиримдан хавотир оларди. Энди сен қандай рўзғор қиласан, нон ёпиш керак, кир ювиш керак, овқат қилиш керак, буларни қандай эплайсан, дерди. Лекин мен ҳаммасини эплаяпман. Шириндан-шакар фарзандларим бор. Уй-жойим ҳам бор. Ҳеч кимга муҳтожлигим йўқ. Ҳалол меҳнат қилиб ўз кунимни кўряпман. Ҳатто маҳалладан бирор марта ёрдам ҳам сўраганим йўқ. Яратганни ўзи куч- қувват беряпти. 

Бор- йўғи иккита бармоқда пахта тераётган чаққон қўллар. Атрофдаги соғлом инсонларнинг ҳайрати. Бошида устидан кулгандай фикрлаб, кейин унга ҳавас қилганлар бисёр. Баъзан қўлсиз ҳолида у қилаётган меҳнатни кўриб, ҳар қандай инсоннинг ҳайратга тушиши шуҳбасиз. 

Ҳа, улар орамизда. Улар бугуннинг қаҳрамони, дея баралла айтиш мумкин. Уларнинг матонати, машаққатли ҳалол меҳнати барчага ибрат. 

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ферузадан ўрнак олинг...