Фермернинг ери ноқонуний текширилган
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувнинг кафолатланганлиги қулай ишбилармонлик муҳитининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, ҳозирда тадбиркорларнинг эркин фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароитлар таъминлаб берилмоқда.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувнинг кафолатланганлиги қулай ишбилармонлик муҳитининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, ҳозирда тадбиркорларнинг эркин фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароитлар таъминлаб берилмоқда.
Тадбиркорлик субъектларини асоссиз текшириш, текшириш ўтказишнинг белгиланган талабларига риоя қилмаслик учун жавобгарлик чораларини кўриш белгиланган. Бироқ шунга ҳам қарамасдан бу борада қонун бузилиш ҳолатлари учрамоқда.
Маълумки, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи ходимлари томонидан Шаҳрисабз туманида фаолият юритувчи “Камалак” фермер хўжалигининг туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимлари ҳатти-ҳаракатидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи А.Қаюмов томонидан тадбиркорлик субъектларига текшириш ўтказиш тўғрисида махсус гувоҳномага эга бўлмаган ҳолда “Камалак” фермер хўжалигига ажратилган ер майдонидан фермер хўжаликнинг мақсадли фойдаланиши ўрганилган.
– Ўтказилган мазкур ўрганиш текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилмаган, – дейди Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятидаги бош инспектори Ш.Шодиев. – Ваҳоланки, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига кўра назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишига, текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳнома мавжуд бўлганда йўл қўйилади. Қайд қилинган ҳолат юзасидан мансабдор шахснинг жавобгарлик масаласи таъминланиб, унга нисбатан суднинг қарори асосида маъмурий жазо қўлланилди.