Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бир қатор ҳуқуқларга эга бўлди.

Хусусан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиши, судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилиши мумкин.  

 Сўнгги йилларда Бухоро вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам ер эгаларининг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини судлар ва судгача бўлган жараёнда ишончли ҳимоя қилмоқда. Кенгаш киритган даъво аризаларга асосан фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари судлар орқали ҳимоя қилинмоқда.  

 Жорий йилнинг ўтган даврида фермерларнинг манфаатини ҳимоя қилиш учун 306 та даъво аризаси киритилди ва судлар томонидан уларнинг 278 таси қаноатлантирилди. Натижада фермерлар фойдасига 5816,2 миллион сўм ундириб берилди.  

 Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Сайфиддин Садриддин Сардор” фермер хўжалиги ва ”WBM ROMITEX” МЧЖ билан фермер хўжалиги ўртасида пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича шартнома тузилган бўлсада, маҳсулот ҳақи белгиланган муддатда тўлаб берилмаган. Ромитан туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, 2021 йил 11 февраль кунидаги ҳал қилув қарорига асосан фермер хўжалиги фойдасига 5 миллион сўм жарима ундирилди. Шунингдек, WBM ROMITEX” агрофирмаси “Чори Рўзи” фермер хўжалигининг пулларини ҳам ўз вақтида тўламаган. Шу боис жарима ва асосий қарзни ундириб бериш бўйича Ромитан тумарлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, ҳал қилув қарорига асосан фермер хўжалиги фойдасига 8 миллион 17 минг 840 сўм жарима ундирилди. Ушбу агрофирма “Азим Ботир Нормурод” фермер хўжалиги билан тузган шартномага асосан етказиб берилган махсулот ҳақини белгиланган муддатда тўламаганлиги сабабли суднинг ҳал қилув қарорига асосан фермер хўжалиги фойдасига 68 миллион сўм асосий қарздорлик, 7 миллион жарима ундирилди.  

 Айни вақтда фермер ва дехқон хўжаликларига тегишли бўлган ер майдонларини фуқаролар томонидан ноқонуний эгаллаб олиш ҳолатлари бўйича ҳам фермерлар кенгаши томонидан даъво аризалари киритилиб, эгаллаб олинган ер майдони фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳисобига қайтарилмоқда. Масалан, “Намозбек Носир” фермер хўжалигига тегишли бўлган 0,57 гектар ер майдонини ноқонуний эгаллаб олган фуқаро Ж.Н. ва Ж.Д.ни фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонидан мажбурий равишда чиқариш бўйича фуқаролик ишлари судига даъво аризалари киритилди. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суд жараёнлари давом этмоқда.  

 “TRANSGAZINGINERING” МЧЖ “Иззат Шукур Ҳикматий” фермер хўжалигига етказган зарарни ундириш бўйича Тошкент туманлараро Иқтисодий судига фермер хўжалиги манфаати йўлида даъво аризаси киритилиб, фермер хўжалиги фойдасига 7 миллион 637 минг 346 сўм жарима ва 17 миллион 516 минг 848 сўм асосий қарз, Жондор туманидаги “ИЖЖ” фермер хўжалиги билан “Қоракўлдонмаҳсулотлари” ўртасида тузилган шартномага асосан етказиб берилмаган маҳсулот учун ортиқча олинган 13 миллион 502 минг 715 сўм асосий қарз ва 2 миллион 25 минг 408 сўм жарима ундириш бўйича даъво аризалари киритилди.  

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари асосида етказиб берилган ғалла маҳсулот ҳақини ундириш бўйича вилоятда фаолият олиб бораётган 20 фермер хўжалиги манфаати йўлида Қоракўл ва Когон туманлараро иқтисодий судига даъво аризалари киритилди.  

 Қайд этиш жоизки, кейинги йилларда фермер ва томорқа ер эгалари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш юзасидан изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  

 Жасур Сафаров,  

 Бухоро вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳуқуқшуноси.  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермерларнинг ҳақи ундириб берилди