Қувасойлик Аҳмадилла Рустамов бошчилигидаги «Фарғона ЖХК-53» фермер хўжалиги шаҳар ҳокимининг 2003 йил 31 июлдаги қарори билан ташкил этилган.

Ўшанда хўжаликка шаҳарнинг Қорамқул (ҳозирги Беҳизор) массивидаги қир-адирлардан 210 гектар ер майдони деҳқончилик йўналиши учун ажратиб берилган.

Шундан буён хўжалик рисоладагидек фаолият юритиб келаётганди. Аммо 2020 йилга келиб, кетма-кет ташвишли воқеалар юз беради. Аввало 2020 йил 12 март куни А.Рустамов тўсатдан вафот этади. Унинг қазосидан қирқ кун ўтиб, 2020 йил 21 апрелда эса шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилиниб, фермер хўжалигининг салкам 180 гектар ери шаҳар захирасига қайтарилади. Сўнгра қайтарилган ерлар тендер танловига қўйилади. Мазкур танловда эса фуқаро Отабек Ҳусаинов ғолиб бўлади. Натижада шаҳар ҳокимнинг 2020 йил 25 майдаги 281-сонли қарори билан Беҳизор ҳудудидаги 521, 523, 524, 525, 526, 546, 547, 548, 557, 558, 559, 560-контурлардаги жами 33,49 гектар ер О.Ҳусаиновнинг боғдорчилик йўналишида ташкил этилган “Greenville ARC” фермер хўжалигига узоқ муддатга ажратиб берилади. 

Ажабланарлиси шундаки, Қувасой шаҳар ҳокимининг 2020 йил 21 апрелдаги қарори билан фақат 521, 524 ва 560 контурдаги ерлар захирага олинган холос. Қолган 523, 525, 526, 546, 547, 548, 557, 558, 559-контурдаги ерлар «Фарғона ЖХК-53» фермер хўжалиги тасарруфидан шаҳар захирасига қайтарилмай туриб иккинчи фермерга ажратиб берилган. 

Буни қарангки, айни қонунбузилиш ҳолати прокуратура органлари томонидан ўтказилган текширишда аниқланади. Шу боис “Greenville ARC” фермер хўжалигига ер майдонини ажратиш билан боғлиқ ҳоким қарорларини бекор қилиш ҳақидаги протест киритилади. 

Пировардида Қувасой шаҳар ҳокимининг 2020 йил 26 июнда қабул қилинган қарори асосида 2020 йил 21 апрелдаги ҳоким қарорининг "Фарғона ЖХК-53" фермер хўжалиги ер майдонларининг бир қисмини захирага қайтариш қисми, қолаверса, шаҳар ҳокимининг 2020 йил 17 август кунги қарори билан 2020 йил 25 майдаги қарор бекор қилинган. 

Табиийки, бундан норози бўлган “Greenville ARC” фермер хўжалиги раҳбари Отабек Ҳусаинов Фарғона туманлараро маъмурий судига мурожаат қилиб, шаҳар ҳокимининг 2020 йил 26 июндаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бироқ суднинг 2020 йил 11 декабрдаги ҳал қилув қарори билан унинг даъво аризаси рад этилган.

Шундан кейин Қувасой шаҳар ҳокимининг 2020 йил 9 декабрдаги қарорига мувофиқ «Фарғона ЖХК-53» фермер хўжалигининг раҳбарлигини А.Рустамовнинг ўғли Рустам Рустамов номига ўтказишга рухсат берилган. Шу билан бирга 2021 йил 15 февраль куни Қувасой шаҳар ҳокимлиги ва «Фарғона ЖХК-53» фермер хўжалиги ўртасида ер участкасини 31 йил муддатга ижарага бериш шартномаси тузилган. Шунга кўра, фермернинг аввалги 210 гектар ери ижарага топширилиб, шартнома кадастр хизматида рўйхатга олинган. Лекин...

Лекин масаланинг бошқа бир низоли жиҳати пайдо бўлганки, Р.Рустамов бу борада Фарғона туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилишдан ўзга чораси қолмаган. Яъни юқоридаги ерларни тасарруф этган маҳали “Greenville ARC” фермер хўжалиги раҳбари О.Ҳусаинов ўша ҳудудда ноқонуний қурилмалар қилган. Оқибатда ерлар «Фарғона ЖХК-53» фермер хўжалигига қайтарилгандан кейин ҳам у жойдан чиқиб кетмаган. Бинобарин, Рустам Рустамов ўз даъво аризасида ўзбошимчалик билан амалга оширилган қурилмаларни “Greenville ARC” фермер хўжалиги ҳисобидан буздириш ва жавобгарни мажбурий кўчиришни сўраган.

Ўзбекистон Ер кодекснинг 91-моддасида «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан, ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади» деб белгиланган.

Фуқаролик кодексининг 228-моддасида мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация) эканлиги белгиланган. Ана шу асосларга таянган суд «Фарғона ЖХК-53» фермер хўжалигининг даъвосини қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарди. Шу тариқа фермерлар ўртасидаги низо қонуний ечим топди.

Хулоса ўрнида эслатиш лозимки, нима бўлганда ҳам ҳар бир иш қонун талаби доирасида амалга оширилиши, ҳар бир муаммога эса қонуний ечим топилиши шарт. Аксинча, ортиқча оворагарчилигу сарсон-саргардонликлар юзага келаверади. Шуни унутмаслик керак.

Жамила АКРАМОВА,

Фарғона туманлараро 

иқтисодий судининг судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермерлар ўртасидаги низо судда ечим топди