Боёвут туманида фермерлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самараси сезиларли бўлмоқда. Туман Фермерлар кенгаши ташаббуси билан судларга умумий қиймати 12,5 миллиард сўмлик 76 та даъво аризаси киритилди. Уларнинг 68 таси қаноатлантирилиб, жами 11,2 миллиард сўм маблағни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бу ҳақда туман Фермерлар кенгаши раҳбари Барно Ҳолмуҳаммедова ташаббуси билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Унда кенгашнинг қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, фермерларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни моддий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Анжуманда таъкидланишича, қарздор ташкилот ва корхоналарга 16 та фермер хўжалиги фойдаси учун 1,2 миллиард сўмлик талабномалар киритилган. Улардан 10 таси ижобий ҳал этилди ва 0,8 миллиард сўм маблағ ихтиёрий равишда қайтарилди. Шунингдек, фермерлардан келиб тушган 124 та ҳуқуқий мурожаат кўриб чиқилиб, улар фойдасига яна 2,8 миллиард сўм ундириб бериш таъминланди.

Жорий йил туманда 35 та фермер хўжалиги кўп тармоқли йўналишда иш бошлади. Улар чорвачилик, боғдорчилик, паррандачилик каби соҳаларни қамраб олган бўлиб, қишлоқ аҳолиси учун янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, 14 та хўжаликда ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилди.

Фермерларга ер майдонларидан самарали фойдаланишда кўмак бериш мақсадида лазерли ер текислагич техникалар харид қилинмоқда. Шу йўналишда “Агросубсидия” АЖ орқали 1 миллиард 250 миллион сўмлик субсидия ажратиш масаласи юзасидан хулосалар тайёрланди. Шунингдек, муддати кечиккан бешта субсидия ҳужжатларидаги камчиликлар бартараф этилиши учун тегишли идораларга мурожаатлар йўлланди.

Анжуман якунида алоҳида таъкидланди: фермерлар ишончи ва ҳуқуқий ҳимояси — Фермерлар кенгаши фаолиятининг асосий йўналиши бўлиб қолади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермерлар фойдасига 11,2 миллиард сўм ундирилди